UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  2 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  5

Нодирхўжа Юлдашев: "2001 ва 2002 йилда туғилган футболчилар диққатига!" Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашев: "2001 ва 2002 йилда туғилган футболчилар диққатига!"

Диққат, диққат! Ўринбосарлар лигасида тўп тепаётган ва клублар билан шартнома тузиш арафасида турган 2001 ва 2002 йилларда таваллуд топган футболчилар!

Сиз 7 ёшдан 18 ёшгача қаттиқ меҳнат қилгансиз, қорда, ёмғирда, чилладаги иссиқда. Биронта клуб раҳбари (2-3 тасидан ташқари) келиб Сизнинг ҳолатингиздан хабар олмаган, бутсангизни янгилаб бермаган. Шунинг учун бу йил шартнома имзолаётганингизда эҳтиёт бўлинг!

Бундай вазиятларда клуб раҳбарлари Сизга 3 йилдан 5 йилгача бўлган ШАРТНОМА Таклиф қиладилар. Одатда МАОШнинг максимал ҳолатда 1 000 000 сўм қилиб кўрсатадилар. Кўп ҳолатларда 500 - 600 000 сўм. Маош бўйича жиддий келишиб олинг! Тўғри, аввало ўйин амалиётига эга бўлиш. Агар Сизни ўша клуб тарбиялаб қўйган бўлса, ўз ихтиёрингизни кейинчалик ҳам клубга топширишдан қўрқманг. Лекин Сиз тўп тепиб юрган пайтларда эътиборсиз бўлган бўлса, унда энди "диктовать" қилиш навбати Сизга етиб келганлигини тушунинг!


Каналига аъзо бўлиш Нодирхўжа Юлдашев 


1. Маош бўйича келишинг.
2. Ҳеч қачон мавсум ўтса бўлди қабилада иш кўрадиган раҳбар билан 2 йилдан кўпига қўл қўйманг. Ўзингизни ўзингиз унга боғлаб қўясиз! "Насаф", "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" бундан мустасно, бугунги ҳолатда!
3. 23 ёшгача футболчи ўз ҳуқуқини ўзи сотиб олса бўлади. Буни раҳбарлар яхши биладилар. Футболчи керак бўлса, бўлмаса товон пулига 200 000 000 сўмдан кам бўлмаган суммани ёзиб қўяди. Шартномани айнан шу бандига ЖИДДИЙ қаранг! Ҳеч қанақасига Сизни товон пулингизни 50 000 000 сўмдан тепа бўлишига йўл қўйманг (4та клуб бундан мустасно. Чунки улар ёшлигидан пул ишлатган). Эртага яхши жамоадан таклиф бўлиб қолса, на Сизни ўйнатади, на бошқага беради. Ҳеч қачон бошқа клуб 200 000 000 товон пули тўлаб 19 ёшли ўйинчини олмайди.
4. Шартномага кўра клуб Сизга маош беришда 2 ойдан чўзилса, Сиз бемалол ШАРТНОМАНГИЗни олиб кетиш ҳуқуқига эга эканлигингизни ҳам унутманг. Бунинг учун ПФЛга мурожаат қилсангиз кифоя!
5. Ва ниҳоят футболчи ва ота-оналар, ёшлар лигаси учун ҳам СИФАТни талаб қилинг! Машғулотларда иссиқ чой, сув, тўплар, инвентарлар етарли бўлсин. Асосий таркибга йўл, ёшлар лигаси орқали. Аммо у ерда шароит бўлмаса, асосий таркибга бўлган йўлни босиб ўтиш қийин бўлади. Талаб қилинг раҳбариятдан, ўринбосарлар жамоасига ҳам малакали мураббийни қўйсин, номига регламент учун эмас.

☝️ ЎЗ ҲУҚУҚИНГИЗНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ЎРГАНИНГ!



Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика