UZ

Сўнгги янгиликлар

07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   2 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  7 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  28 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  3 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  22 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  7

Нима учун "Насаф"ни танламадим? "Бухоро"нинг кутилмаган таклифи ёхуд "Қизилқум"да фақат бир нарсадан афсусдамиз" — Александар Станиславлевич Янгиликлар

Нима учун "Насаф"ни танламадим? "Бухоро"нинг кутилмаган таклифи ёхуд "Қизилқум"да фақат бир нарсадан афсусдамиз" — Александар Станиславлевич

"Бухоро" жамоаси ҳозирда янги мавсумга тараддудни Туркияда олиб бормоқда.

Клуб Суперлигага қайтганига қарамай мақсадни юқори қўйган ва шу йўлда таркибни кучайтириш ишларини жадаллик билан давом эттиряпти. Хусусан "Бухоро" яқинда ўз сафига Суперлиганинг ўтган йилги энг яхши ассистенти Александар Станиславлевични қўшиб олганини эълон қилди. Сербиялик ярим ҳимоячи юртимиздаги дебют мавсумидаёқ кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. 

- Сиз учун қайси бири муҳимроқ эди, "Қизилқум" билан юқори ўринни эгаллаш ёки индивидуал натижа?

- Биринчи навбатда ажойиб йил учун "Қизилқум"га раҳмат айтаман. Ишонч билдиришгани учун ташаккуримни изҳор қиламан. Натижа хурсанд қилади. Жамоамиз 5 ўринни эгаллади, бу етарли эмасди

- Жамоадан кетганлардан "Қизилқум" ҳақида илиқ фикрлар кўп янграмаяпти. Аслида у ерда қандай жамоа йиғилганди? Ички муҳит билан боғлиқ келишмовчиликлар юз бермадими?

- Биз фақат бундай таркиб билан совринли ўринларни эгаллай олмаганимиздан афсусландик. Ўзимда ҳам шундай кечинма ўтди. Сифатли ижрочиларга эга эдик

- "Насаф" бош мураббийи сизни ўз жамоасида кўришни истаб алоқага чиққанлиги ҳақида эшитдик. Хўш, Қарши жамоасига ўтишингиз нима учун амалга ошмади?

- Ҳа, алоқа бўлди. Лекин ўзаро тилимизни топа олмадик. "Бухоро"га келганимдан хурсандман. Энди келажакда нима бўлиши фақат худога аён. 


- Менимча "Бухоро" варианти кутилмаганда бўлди? Чунки сизга қизиқиш билдирган жамоалар орасида бу клуб йўқ эди...

- "Бухоро"дан таклиф кутилмаганда келди. Мураббий билан биринчи суҳбатдан сўнг у ерга боришимни тушуниб етдим. Мураббий сизнинг келажагингиз билан шахсан ўзи шуғулланса, футболчи учун бундан яхши нарса йўқ. Унинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

- Ҳаким Фузайлов билан илк суҳбат ҳақида...

- Мураббий ўз жамоасида кўришни қанчалик истаётганини кўрдим. Шу омил ҳам мени "Бухоро" сари етаклади. 

- "Бухоро" Суперлигада кутилмаган натижа кўрсатиши мумкинми?

- Бизда яхши жамоа бор. Ҳаммасини майдонда исботлашимиз керак. Кўп нарсага эриша олишимизга ишонаман. "Бухоро"га келган илк кунимданоқ кучли жамоа борлигини сездим.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика