UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Ўзбекистон U-23нинг Кот-д`Ивуар U-23га қарши ўртоқлик ўйини учун таркиби маълум!  3 01:15Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Боливия 1:0  1 01:02Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Шомуродовнинг голи эвазига Боливияни мағлубиятга учратди  167 00:47Сан-Марино термаси футболчиси Европада рекорд қўйди  1 00:09Евро-2024 саралаши. Франция - Нидерландия, Швеция - Бельгия ва бошқа баҳсларнинг асосий таркиблари маълум!  1 23:57Ўртоқлик ўйинлари. Осиё ва Жанубий Америка термалари ўртасидаги баҳсларда ғолиблар аниқланмади  6 23:29Оливер Кан: "Юлиан билан шартнома имзолаётганда у билан узоқ вақт ишлаймиз деб ўйлагандик"  1 23:10Агент: "Жоржиньога Италиядан таклиф йўқ эди"  0 22:49ПСЖ Саншешни сотиб юборишга тайёр  0 22:29Искога даъвогарлар маълум қилинди  1 22:01Расман: "Бавария"нинг янги бош мураббийи маълум қилинди  11 21:50Барелла Италия термаси ихтиёрини тарк этди  0 21:36Ўзбекистоннинг Боливия қарши ўйин ўртоқлик ўйини учун асосий таркиби маълум!  63 21:15Месут Ўзил: "Моуринью - XXI асрнинг энг зўр мураббийи"  12 20:55Донадони: "Скудеттодан кейин одамлар "Милан"дан бошқачароқ мавсумни кутишганди"  2

Нима учун "Насаф"ни танламадим? "Бухоро"нинг кутилмаган таклифи ёхуд "Қизилқум"да фақат бир нарсадан афсусдамиз" — Александар Станиславлевич Янгиликлар

Нима учун "Насаф"ни танламадим? "Бухоро"нинг кутилмаган таклифи ёхуд "Қизилқум"да фақат бир нарсадан афсусдамиз" — Александар Станиславлевич

"Бухоро" жамоаси ҳозирда янги мавсумга тараддудни Туркияда олиб бормоқда.

Клуб Суперлигага қайтганига қарамай мақсадни юқори қўйган ва шу йўлда таркибни кучайтириш ишларини жадаллик билан давом эттиряпти. Хусусан "Бухоро" яқинда ўз сафига Суперлиганинг ўтган йилги энг яхши ассистенти Александар Станиславлевични қўшиб олганини эълон қилди. Сербиялик ярим ҳимоячи юртимиздаги дебют мавсумидаёқ кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. 

- Сиз учун қайси бири муҳимроқ эди, "Қизилқум" билан юқори ўринни эгаллаш ёки индивидуал натижа?

- Биринчи навбатда ажойиб йил учун "Қизилқум"га раҳмат айтаман. Ишонч билдиришгани учун ташаккуримни изҳор қиламан. Натижа хурсанд қилади. Жамоамиз 5 ўринни эгаллади, бу етарли эмасди

- Жамоадан кетганлардан "Қизилқум" ҳақида илиқ фикрлар кўп янграмаяпти. Аслида у ерда қандай жамоа йиғилганди? Ички муҳит билан боғлиқ келишмовчиликлар юз бермадими?

- Биз фақат бундай таркиб билан совринли ўринларни эгаллай олмаганимиздан афсусландик. Ўзимда ҳам шундай кечинма ўтди. Сифатли ижрочиларга эга эдик

- "Насаф" бош мураббийи сизни ўз жамоасида кўришни истаб алоқага чиққанлиги ҳақида эшитдик. Хўш, Қарши жамоасига ўтишингиз нима учун амалга ошмади?

- Ҳа, алоқа бўлди. Лекин ўзаро тилимизни топа олмадик. "Бухоро"га келганимдан хурсандман. Энди келажакда нима бўлиши фақат худога аён. 


- Менимча "Бухоро" варианти кутилмаганда бўлди? Чунки сизга қизиқиш билдирган жамоалар орасида бу клуб йўқ эди...

- "Бухоро"дан таклиф кутилмаганда келди. Мураббий билан биринчи суҳбатдан сўнг у ерга боришимни тушуниб етдим. Мураббий сизнинг келажагингиз билан шахсан ўзи шуғулланса, футболчи учун бундан яхши нарса йўқ. Унинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

- Ҳаким Фузайлов билан илк суҳбат ҳақида...

- Мураббий ўз жамоасида кўришни қанчалик истаётганини кўрдим. Шу омил ҳам мени "Бухоро" сари етаклади. 

- "Бухоро" Суперлигада кутилмаган натижа кўрсатиши мумкинми?

- Бизда яхши жамоа бор. Ҳаммасини майдонда исботлашимиз керак. Кўп нарсага эриша олишимизга ишонаман. "Бухоро"га келган илк кунимданоқ кучли жамоа борлигини сездим.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
28 янв 22:00:37
FANAT99
Mash allah inshaAllah zur uyinchini oldik
+1   
28 янв 22:55:49
Sanjar Navoiy
Sarlavha udar lekin oʻqisang ma'no toʻgʻri kelmaydi Buxoro jamoasida juda katta oʻzgarishlar boʻlyapti omad nasib boʻlsa Navoiyda oʻzbekcha kuchli fudbol koʻramiz
+1   
28 янв 22:05:40
Soccerland777
Ўткурий айтганидек
Тилни сайратадиганам
Дилни яйратадиганам
пул, пул, пул...
Шу журналистларам роса гўлда...
+1   
28 янв 21:46:21
Usmonov Umid
Менимча пул рул уйнаган Насафга утиш керак эди Р. Бердиев лубой уйинчини савиясини оширворади и Насаф ОЧЛ да уйниди кегин Арабларга ëкиб колса кучлиро чимпиëнатга утса боларди Бухоро хам ëмон жамоа эмас омадини берсин.
   
29 янв 20:14:02
FIFA2021
Бердиев бу футболчи бн шахсан узи гаплашганини у сураган бир ойлик пулни бозоров норчаев ва ян қайсидир етакчи футболчилар учаласи булиб ҳам ола олмаслигини sports да ёзишгандию,демак бу сураган пулни бухоро беришга рози булган,юқорида бир дустимиз айтганидек ҳамма нарсани калити пулда
   
29 янв 09:40:04
Туйгун
Манимча Насафга утсайди бу футболчи Очлга уйнайди аммо Бухорони танлади манимча Бухорога унча катта пул євазига келмаган факат Бухородек шахар жамоасига ким хам уйнашни хохламайди куп хам негатив фикр билдириш яхшимас омадини берсин.
   
29 янв 01:32:07
НОДИРБЕК бухара
Хамага.омат.бухоро
   
29 янв 01:10:06
Бахтийор Ашуров
•••••••••ARISTOKRAT••••••••• фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шундай. Гапизга 200% кушиламан. Булар кареера килиш булса хайотда узбга келмайди
Бу ерда карера қиламан ёки йўқ - деган фикрни нима алоқаси бор? Улар ўз имкониятини яхши билишади. Шунинг учун ҳам, Туркманистонга бормайди. ПСЖга тортмайди. Демак энг тўғри вариант бу суперлига. Яна қанақа карера керак?
   
29 янв 00:14:27
Davronbek Beshariq
Мавсум бошланаверсинчи кўрамиз.
   
29 янв 00:14:11
Davronbek Beshariq
Мавсум бошланаверсинчи кўрамиз.
   
29 янв 00:13:54
Davronbek Beshariq
Мавсум бошланаверсинчи кўрамиз.
   
28 янв 22:47:53
Фарход ФФ
Бухоро енди стадионига этибор бериш кере майдон жуда ачинарли ахволда
   
28 янв 22:45:55
•••••••••ARISTOKRAT•••••••••
Maqsudov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hamma serblar pul uchun o'ynidi tug'ri hammayam pul uchun o'ynidi lekin bula boshqacha xarakterga egalar
Шундай. Гапизга 200% кушиламан. Булар кареера килиш булса хайотда узбга келмайди
   
28 янв 22:43:28
•••••••••ARISTOKRAT•••••••••
Шунинг учун хам сербларни якинлаштирмаслик керак. Бир икта виждонлигидан бошка бари пул учун узбга келади. Узбда талаб бошка давлатникидек кучлимас. Тепишни биладими ва "чет эллик" деган статуси борми олуради клубларимиз. Масалан араблар лотин америкадан танилмаган уйинчини олиб келади ана уларда шижоат борда майдонда олов булиб уйнайди. Биззи легионерларимиз хам футболчиларимизга ухшаб слабий ланч хотланч
   
28 янв 22:22:35
UZB-Абу-Даби
Milan 2007 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нима фарки бор хаммасиям пул учун уйнайдида насафга уйнади нимаю бухорода уйнади Нима унга
1-ўрина футболчин натижаси. Хамма нарсани пулга урманг дўстим ўйин ўхшамаса шартноман бекор қилиш қийин эмас
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика