"Барселона" футболчиси Эрик Гарсия ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичи 4-турида "Брюгге"га қарши баҳс вақтида бурни синди.
"Эрик Гарсиянинг бурни синди. Футболчи учун маҳсус ҳимоя ниқоби ишлаб чиқилади. "Сельта"га қарши баҳсда қатнашиши унинг тузалиш темпига қараб аниқланади", - деб ёзилади клуб баёнотида.
"Барселона"нинг "Сельта"га қарши баҳси якшанба куни ўтказилади.