UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  1 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  0 15:36"Баланд масжид" Фарғона вилояти ҳокими кубоги ғолибига айланди  3 15:19САфарда "Қўқон-1912" меҳмони. Жавоҳир Ҳусанов МТЖга бориб келгач, ўзгариб қолдими?   0 14:54А Серия топ-клуби юлдуз ўйинчи билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлади  0 14:23Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси 21-тур рамзий жамоасидан жой олди  0 14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  9 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  10 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  3 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0 11:39Манчестер грандлари "Брентфорд" ҳимоячиси учун курашади  2

Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади Янгиликлар

Умар Абдулраҳмон фаолиятини якунлади

Осиё футболи юлдузи Умар Абдулраҳмон 34 ёшида бутсаларини михга илишга қарор қилди.

"Кўп йиллик қийинчиликлар, шу билан бирга ғолиблик онларига тўла бўлган футболчилик фаолиятимни бугун барчага миннатдорлик билдирган ҳолда якунлаганимни маълум қилмоқчиман.

Мен меҳнатсеварлик эвазига содиқ мухлисларнинг қўллаб-қувватловига эга бўлдим.

"Ал Айн" клуби раиси шайҳ Ҳазза бин Заид ал-Наҳянга менга катта ишонч билдиргани учун раҳмат айтаман. Шунингдек, мени доимий қўллаб турган Муҳаммад бин Талуб ал-Дереи, Муҳаммад Носир бин Талуб ва Муҳаммад Ҳалфан ал-Румайтийга миннатдорлик билдираман.

Бугун мен ҳаётимнинг энг гўзал онларини ёпишга қарор қилдим. Ушбу саёҳатнинг бир қисми бўлган барчага раҳмат айтаман", - деб ёзади Абдулраҳмон ўз инстаграмида.

Абдулраҳмон 1991 йилнинг 20 сентябрида Саудия Арабистонида туғилган. У "Ал Ҳилол" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Профессионал футболчилигида у "Ал Айн", "Ал Ҳилол", "Ал Жазира", "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаларида ҳаракат қилган. Ўтган йилнинг январида "Ал Васл"ни тарк этганидан кейин асосан ҳаваскорлар футболида кўриниш бераётганди. БАА термаси таркибида 73 ўйинда қатнашиб, 11 гол урган.

Абдулраҳмон фаолияти давомида 1 марта Саудия Арабистони Суперкубоги, 6 марта БАА чемпионлиги, 1 марта Араб кўрфази кубогини қўлга киритган. 2016 йилда Осиёнинг энг яхши футболчиси бўлган.



Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика