Гари Невилл: "Улар қариётган бўлса-да, ҳозиргидан-да яхшироқ ўйнашлари керак"

Mirjalol Normatov
6 ноя 2025, 20:37
Гари Невилл "Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиларини танқид қилди.

"Жамоанинг асоси муҳим ишларни ҳал қилишлари керак. Мен энди "Манчестер Юнайтед"га келганимда Шмейхель, Брюс, Паллистер, Кин ва Кантона жамоанинг муҳим футболчилари эди.

Де Лигт ҳамда Магуайр ҳозиргидан яхшироқ ўйнашлари керак. Уларнинг тажрибаси қандай катта. Де Лигт турли даражадаги ўйинларни кўп ўтказган, энг юқори даражадаги баҳсларни ҳам. Харри Англия термасида кўп баҳслар ўтказган. Ярим ҳимояда Бруну ва Каземирода тажриба жуда катта.

Уларга ҳужумда тажриба етишмаяпти. Жамоанинг асосий футболчилари - Бруну, Каземиро, Магуайр ҳамда де Лигт қариётган бўлса-да, яхшироқ ўйнашлари керак деб ҳисоблайман", - деди манкунианликлар собиқ футболчиси.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN