

33 ёшли форвард клуб раҳбарияти билан шартномани бекор қилиш шартлари бўйича келишувга эришди.
"Барса" уругвайлик футболчини текинга қўйиб юборади ва ўйинчи ўз навбатида бир йиллик маошининг маълум бир қисмидан воз кечди.
Олдинроқ хабар берилганидек, Суарес "Атлетико" билан келишувга эришди. Футболчи 2014 йилдан бери Каталония клубида ўйнайди. Луис "Барса" билан 4 бор Ла Лига ва 4 бор Испания Кубогини ютган, шунингдек 2015 йилги ЧЛда ғолиб чиққан.



