Неймарнинг агенти 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
01 июн 2017 17:43
Янгиликлар
Неймарнинг агенти 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
"Барселона" ҳужумчиси Неймарнинг агенти Вагнер Рибейро 5 йил 4 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Рибейро 2002-2005 йилларда солиқ тўламагани учун Бразилия суди унга нисбатан бу қарорни чиқарди. Рибейро ушбу вақт оралиғида 1 млн. 220 минг евро ишлаб топган, аммо солиқ деклорациясида бу маблағни 165 минг евро қилиб кўрсатган.
Суд қарорига кўра, Рибейро ярим очиқ қамоқ режимида бўлади.
Фикрлар