

«Ўшанда «Реал Мадрид» «Барселона»га нисбатан 3 баравар кўп пул таклиф қилганди. Улар менга истаган нарсамни беришларини маълум қилишганди. Бироқ мени юрагим фақат «Барселона» дерди. «Барса» сафида мен учун афсона бўлган Роналдиньо ўйнаганди. Шунингдек, мени орзум Месси билан бир жамоада ҳаракат қилиш эди. Шу сабабли мен Каталония клубини танлаганман», — деди Неймар.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» бразилиялик футболчини 88 миллионга сотиб олганди.



