Невилл: "Валенсия" ерга қайтиб, "Гранада"га қарши баҳс ҳақида ўйлаши керак"

Aslanov Jasurbek
19 фев 2016, 14:47
"Валенсия" бош мураббийи Гари Невилл жамоа футболчилари ва мухлисларини "Рапид"га қарши баҳсдан сўнг ҳиссиётларга берлимасликка чақирди.

"Валенсия"ни бошқарганимдан бери энг яхши натижа шу бўлди. Мавсум ўртасида ғалабани нишонлаш керак эмас. Асосийси - барқарорлик. Ғалаба ва мағлубиятларда ақлдан озмаслик лозим. Биз ерга қайтиб, "Гранада"га қарши баҳс ҳақида ўйлашимиз керак" - дейди Невилл.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca