UZ

Сўнгги янгиликлар

14:06Карикатура: "Реал" Миланда ҳам "Интер"ни мағлуб этди  2 13:55Про лига. "Зомин" - "Оқ-тепа" (онлайн ҳисоб)  0 13:54Coca Cola Суперлига. 24-тур рамзий терма жамоаси  4 13:44Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:40Coca Cola Суперлигаси. 24-тур лауреатлари  16 13:31Зидан: "Васкеснинг "Реал" билан шартномани узайтиришига ишончим комил"  1 13:11Билолхон Тошмирзаев: "Шўртан"га қарши баҳсда бизга ғалаба жуда зарур эди"  1 13:04Азар: "Менга гол уриш муҳим эди, аммо ундан ҳам муҳими - ғалаба"  4 12:40ЧЛ 4-туридаги энг яхши гол учун даъвогарлар маълум қилинди  3 12:30Расман: Про-лиганинг ҳал қилувчи ўйини 1 декабрда ўтиши тасдиқланди  5 12:14Диего Симеоне: "Бавария" билан ўйинда вазиятни ўз фойдамизга ўзгартирамиз"  5 12:03"Онам мени энг зўри деб ўйлайди. Мен эса онамга қарши чиқа олмайман". Марадонанинг энг машҳур иқтибослари  9 11:56Ўзимизнинг карикатура: "Пахтакор" Қаршида "ёниб кетди"  28 11:48"Наполи" стадиони Диего Марадона шарафига қайта номланади  2 11:24Бруну, Санчо, Тадич ва Гозенс - ЧЛда ҳафта ўйинчиси бўлиш учун даъвогарлар  8

Невилл Моуриньога нима етишмаётганлигини айтди Янгиликлар

Невилл Моуриньога нима етишмаётганлигини айтди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл "Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ишини яхши баҳолади.

"Кейннинг интервьюсини ўқигандим. У "Тоттенхэм" соврин ютишга қодир деганди. Ўшанда Харри Англия Кубоги ёки Лига Кубогини эмас, АПЛни назарда тутганди.

Уларнинг АПЛни ютишини истисно қила олмайман. Моуриньо жамоани ғалабаларга ўргатмоқда, унга фақатгина соврин етишмаяпти. Жозенинг ғаройиб миясидан нималар ўтаётганини билиб бўлмайди.

"Тоттенхэм" ушбу ёзда трансферларга катта сумма ишлатишини кутмагандим. Моуриньо шундай мураббийки, пул талаб қилади ва натижалари билан жавоб қайтаради. Энди "шпорлар"нинг таркиби ажойиб ва рақобатбардош.

Ҳужумкор футболчилар яхши ўйнамоқда, ҳа, ушбу мавсум ғалати ўтяпти, бироқ Моуриньо уларнинг кучи эвазига совринлар ютиши мумкин. "Арсенал", МЮ, "Челси" каби жамоалардан олдинда туриш анчагина ёқимли. Мавсум аввалида қилган тахминимда уларни кучли тўртликка қўшмагандим, энди эса жамоани чемпионлик учун курашчилар рўйхатига киритаман.

Моуриньо "Тоттенхэм" билан АПЛни юта олади - бўлиши мумкин. У футболчиларга ишонч тақдим қилмоқда, йигитларнинг миясига ғалаба қозониш ўрнашиб қолган. Бу эса футболчиларнинг менталитети кучайишида катта роль ўйнайди", - деди Невилл. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+1   
29 окт 03:01:54
A.Xaджаев.
Тотенхем чемпион болса борибдида хеч ким хафа бомиди. Ажойиб жамоа.
-2   
29 окт 01:16:31
Kattaqo'rg'on, Kadan, Jahongir
Sarlavha bilan matn qovushmabdi-ku
-2   
29 окт 01:00:46
Allison
Pizdes aqlisande Nevil wunga sani daje cempion shipdi jamolayam murabiy qimidi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика