UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  2 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  1 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  7 22:51"Guardian" 2025 йилнинг энг яхши футболчилари рейтингини тузди: Месси қайси ўринда?  8 22:30Тебас: "ЛаЛига ўйинлари Испаниядан ташқарида бўлса нима?"  1 22:12Бруну Фернандеш: "Одамлар Португалия термаси Роналдусиз яхшироқ ўйнайди деб ўйлашади. Агарда бу шундай бўлса, айб бизда"  6

Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор" Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"

Пролиганинг 8-туридан ўрин олган "ФарДУ" - "Арал" (0:1) учрашувидан меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин бўлишини билардик. "ФарДУ" жамоаси ўтган турда "Локомотив" билан жуда яхши ўйин кўрсатганди. Жиддий тайёрландик, ўзингиз гувоҳ бўлдингиз, учрашув асабий кечди. Шундай бўлса ҳам ғалабага эришдик, йигитларга рахмат айтаман.

- Жамоанинг тажрибали футболчиси Аъзамжон Алиев бугунги ўйин қайдномасидан ўрин олмади. Шунингдек, ёш футболчи Арислан Юсупбаев ҳам сўнги вақтларда кўринмай қолди. Шулар ҳақида изоҳ берсангиз?

- Арислан Юсупбаев биз билан йиғинларда иштирок этмади, бел қисмидан жароҳат олган. Ҳозир тиббий муолажаларни олаяпти, яқин кунларда сафимизга қайтиб қолиши керак. Аъзамжон Алиев ўтган турдаги ўйинда жароҳат олганди, 10-15 кундан сўнг машғулотларга киришади.

- Жамоа уй учрашувларини сунъий майдонда ўтказади. Сафардаги ўйинлар эса табиий майдонда кечади. Бу сиз ва футболчилар учун қанчалик қийинчилик туғдиради?

- Албатта осон эмас, буни алоҳида айтиб ўтириш шарт эмас. Сунъий майдон қаттиқроқ, табиий майдон юмшоқроқ. Барибир ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз керак, сафар ўйинларимизда ҳам йигитлар рақиб қолишаётгани йўқ.

- Мавсумолди интервьюларингиздан бирида Пролигада хавфли рақиблар қаторига "Олимпик MobiUZ"ни киритгандингиз. Кутилганидек, бу жамоа жадвалда чемпионат пешқадамлари сафида бормоқда. Шу ҳақида нима дея оласиз?

- Бу жамоа ўтган мавсумда ҳам ҳеч бир жамоадан қолишмай ўйнаган. Ёш йигитлар, улар ўйиндан ўйинга кучайиб бораверади. Ўз ёш тоифасида энг яхшилар жамоа таркибига жалб этилган. Мураббийлар штабида ҳам кучли мутахассислар жам бўлган.

- Бугунги ўйиндаги майдон ҳолати, шунингдек "ФарДУ" клуби ҳақида фикрингиз?

- Майдон ҳолати зўр. Ўтган йили "Қўқон-1912" билан ҳам ўйнаганмиз, ўшандаёқ энг яхши майдонлардан бири эканига гувоҳ бўлганмиз. "ФарДУ" жамоаси ҳақида айтадиган бўлсам, бу жамоа Про-лигада илк бор иштирок этаяпти. Ўйинлар давомида тажриба тўплаб, кучайиб боради. Жамоага кейинги турларда омад тилайман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика