UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хёйсен эса...  0 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  2 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  8 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  2 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  9

Нега Жулио Сезар Чили билан учрашувдан сўнг йиғлади Янгиликлар

Нега Жулио Сезар Чили билан учрашувдан сўнг йиғлади

Иван Калашников бугун сизга, чилиликларни пенальтилар сериясида тўхтатиб қолган Бразилия терма жамоаси дарвозабони ўйинда сўнг нега йиғлаганини айтиб беради.
У 2010 йилда Голландия билан учрашувдан кейин ҳам йиғлаган. Ўша учрашувда Жулио Сезар қанотдан етказиб берилган тўпга чиқаётганди, кейин эса Фелипе Мелога қоқилиб кетади ва дарвозага кириб кетаётган тўп, унинг қўллари ёнидан ўтиб кетади, 1:1. Бироздан сўнг голландлар яна гол уришади ва Бразилия уйига равона бўлади. У йиғи аралаш охангда шундай интервью беради: - “Бу мусибатни қандай енгишни билмайман”.

Тўғрисини айтганда, “Интер”даги сўнгги мавсумида ўйини бироз оқсай бошлади, бир қанча вақтдан сўнг эса у чўкаётган “Куинз Парк Рейнжерс” сафида пайдо бўлди. Аммо КПР премъер лигадан чиқиб кетаётганида Сезар жамоадаги энг яхши футболчи бўлган, шунинг учун Сколари уни терма жамоага қабул қилган.

Ўтган йили мен Вячеслав Малафеев ҳақидаги “Бутун ҳаёт қўлқопда – 2” суратга олиш гуруҳи билан Сезар меҳмони бўлдим. Жулио ёзда КПРни тарк эта олмади ва заҳирада қолиб кетди, аммо ҳурсанддек кўринарди. У формада бўлиб туриш учун, уйида машғулот зали ташкил қилади, бу машғулотлар ютуқларга тўла шкаф ва Самуел Это'О совға қилган Камерун байроғи туширилган музлатгич олдида ўтар эди.



Сезардан фарқли ўлароқ, унинг фарзандлари инглизчада эркин гаплаша олишарди. Уйда унга Жулиони катта қилган энагаси ёрдам берарди, кейин эса футболчининг  болаларига Италия ва Англияда ҳам кўз қулоқ бўлиб турган. Дарвозабоннинг хотини – модел ва актриса Сузана Вернер – у бизга Лондонда дўкон айланиш Миландагидан кўра яхшироқлигини ва Бразилияга умуман қайтмаслигини таъкидлади: 2013 йилдаги Конфедерациялар Кубогида, унга тўппонча тирашиб, ўзи туғилган шаҳарда уни тунаб кетишган.

Лондон Жулио Сезар оиласи ва қариндошларига ёқарди, чунки у ўзини бироз бўш қўйган – ҳазиллашарди, қувноқ сўзлашарди. Суҳбатимиз орасида у Барбоза ва Марканасо фамилияларини эшитганда сергак тортиб қолди.

1950 йилда Бразилия жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганда Уругвайга дарвозабон Барбоза хатоси туфайли имкониятни бой берган, бу сўзларни Сезар жиддий қабул қилди. “Одамлар Барбозани кечиришмади. Менга ҳам ЖАРдаги омадсизлигимни эслатишса керак, чунки Бразилия терма жамоаси фақат ғалаба қозониши керак. Мен яна жаҳон чемпионатида ўйнамоқчи ва ўз айбимни ювмоқчиман” – дейди Сезар.



Жулио қишда хотини, болалари, энагаси ва яқинларини Торонтога олиб кетади ва ўша ерда ўйин амалиётига эга бўлади. “МЛС”даги иштироки туфайли, у терма жамоанинг биринчи рақамли дарвозабони бўлиб қолди ва нимчорак финалда Чили футболчиларининг пенальтиларини қайтарди. Кейин эса – ҳудди тўрт йил олдингидек, учрашувдан кейинги интервьюда йиғлаб юборди.

Жасур Асланов таржимаси
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика