Нега Виржил ван Дейкнинг формасига фамилия эмас, исм ёзилган (+ФОТО)

Aslanov Jasurbek
14 янв 2018, 18:45
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг тоғаси Стивен нега голландиялик футболчининг формасида фамилия эмас, исм ёзилганини тушунтириб берди.

"Виржилнинг отаси унинг онаси ва фарзандларини ташлаб кетган ва жияним буни кечириши қийин. Кўп йиллар давомида унинг отаси бирга бўлмади ва онасини қаҳрамон деб ҳисоблайди. Виржил бу ҳақда қандай фикрдалигини аниқ кўрсатиб қўйди, чунки формадан фамилияни сабабсиз олиб ташлаш мумкин эмас" - дейди ван Дейкнинг тоғаси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun