UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01"Милан" Жируга янги шартнома таклиф қилди  0 01:43Гётце нима учун "Ливерпул"га ўтмаганини очиқлади  0 01:24А Сериянинг икки клуби Мальдинига қизиқмоқда  0 01:05Йовичнинг отаси футболчининг "Фиорентина"га ўтаётганини тасдиқлади  0 00:49"Ливерпуль" Кейтани собиқ хавбеки Вейналдумга алмашиши мумкин  0 00:30Эрон клуби Паншанбени "Навбаҳор"дан 500 минг еврога сотиб олади  8 00:13Расман: Манданда 15 йилдан кейин "Марсель" билан хайрлашди ва "Ренн" сафига қўшилди  1 23:55Тилеманс "Арсенал" билан шахсий келишувга эришди  0 23:39"Лидс" "Фейеноорд" голеадори билан шартнома имзоламоқда  0 23:20Расман: "Спортинг" "Ювентус" дарвозабонини харид қилди  0 22:59Педрига 8-рақам ишониб топширилмоқда  2 22:41Ҳожимат Эркинов "Пахтакор" билан хайрлашди  17 22:28"Барселона" президенти: "Роналду? Ҳеч нарсани инкор қилмайман"  24 22:07Лингард бошқа қитъага йўл олиши мумкин  0 21:46Видаль "Интер" билан шартномани бекор қилади, унинг янги жамоаси маълум  0

"Нефтчи"да хорватиялик мураббийлар иш бошлади Янгиликлар

"Нефтчи"да хорватиялик мураббийлар иш бошлади

Давр тақозоси ва ички имкониятларни ишга солиш мақсадида "Нефтчи" футбол клуби раҳбарияти мураббийлар штабини легионер мутахассислар билан мустаҳкамлашга қарор қилди.

Хорватиялик Зоран Вулич ва Младен Пралия бундан буён бош мураббий Илҳом Мўминжоновга ёрдамчи мураббий ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ёрдам берадилар. Фарғона футболчиларига маҳорат ва малака оширишда амалий ёрдам кўрсатадилар. Улар нафақат Хорватия, балки, Европа, Осиё ва Америка футбол клубларида фаолият юритиб, катта тажриба ва маҳорат эгаси сифатида мухлислар ва мутахассислар эътиборини қозонишган.

Зоран Вулич футболчилик фаолиятини Хорватиянинг "Хайдук" клубида бошлаган. Сўнгра Испаниянинг "Мальорка" ва Франциянинг "Нант" клубларида маҳоратини намойиш этган. 1998 йилдан жонажон клуби "Хайдук"ка бош мураббий этиб тайинланган. Кейинчалик Россиянинг" Луч-Энергия", Хорватиянинг "Сплит", Молдованинг" Шериф", Қозоғистоннинг "Атирау", Грециянинг" Апполон Смирнис" жамоаларида фаолият юритган мутахассис ўз мамлакатининг 19 ёшлилар терма жамоасига раҳбарлик қилган.

Младен Пралия ҳам футбол оламининг тажрибали мутахассиси сифатида кенг жамоатчиликнинг эътибори ва иззат-ҳурматини қозониб келмоқда. Хорватиянинг "Хайдук", Германиянинг "Гамбург" клубида малака ва маҳоратини ошириб, мураббийлик фаолиятини Сингапурнинг "Сингапур Армед Форсес" жамоасида давом эттирган. Касбдоши Зоран Вулич билан Владивостокнинг "Луч-Энергия" клуби ривожига муносиб ҳисса қўшган.




"Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +21   

Фикрлар

+10   
21 май 12:16:47
ilhomjon
Олга нефтчи.факат олдинга
+8   
21 май 12:27:00
Onlem
Qadami qutlug kelsin Raqiblariga qarshi haqiqiy kutulmagan taktik oynlar qilishka yordam bersin Olga NETCHIJON....
+6   
21 май 14:55:27
Футбол Экспресс
Onlem фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qadami qutlug kelsin Raqiblariga qarshi haqiqiy kutulmagan taktik oynlar qilishka yordam bersin Olga NETCHIJON....
Айтганингиз келсин Илохим. Душманларнинг овози учсин. Омад Нефтчига.
+4   
21 май 16:48:11
JAFAR FCQIZILQUM
Neftci biz ham senga muxlislik qilamiz olg‘a
+4   
21 май 15:53:31
Davronbek Beshariq
Хаа кани натижасини кузда биламизда,буларги кандай мураббийлигини. НЕФТЧИ гаОМАД...
+4   
21 май 15:53:30
Davronbek Beshariq
Хаа кани натижасини кузда биламизда,буларги кандай мураббийлигини. НЕФТЧИ гаОМАД...
+3   
21 май 16:40:58
Акромжон
Негатив фикирлашдан чекинайлик,яхши ният килайлик,бошка мурабийлар келса маблаг бариб билан ишлатилади бу футбол коидаси ,бунга вакт даво ,натижа албата булади олга буюк чинорлар
+2   
21 май 15:14:35
Sanjar.M
Абдурахмонов Шахбоз фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Булар илхом муминжонога эмас муминжонов буларга ёрдамчи болиши керак эканку
Навбохорни Гулиси сан кулини кутариб кейин ёз
+2   
21 май 14:36:35
ELКAPITANO
Nodirbek86.86 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Луч энергия ўзи бирор натижага эришганми?
Hamma natijani eslaydi holos masalan Nasaf chempion bolmasa ham natijalari yahshi oyini zor buni biz bilamiz uchun lekin chet elliklar uchun Pahtakor gavdalanadi shuning uchun qandaydur norasmiy turnerlarga Pahtakor chaqiriladi
+1   
22 май 08:52:58
Jamol Kamolovich
Нефтчига омад кучли узбек футболида уз урнинига эга жамоа олга Нефтчи.сурхон мухлислари
+1   
21 май 16:39:05
Акромжон
Негатив фикирлашдан чекинайлик,яхши ният килайлик,бошка мурабийлар келса маблаг бариб билан ишлатилади бу футбол коидаси ,бунга вакт даво ,натижа албата булади олга буюк чинорлар
   
21 май 18:43:59
Fc.Neftchi Fergana
Futbolda tizim va uzoq yillik reja bo'lishi kerak,klublarimiz Paxtakor va Nasafdan o'rnak olishlari kerak,behuda pul sovurishdan foyda yo'q...
   
21 май 17:03:37
Abduraxmonov
Кутлуг кесин лекин бир нарсага хайронман ктга йили Азиз Алижонов бошчилигади ешларимиз чимпион болишганди чимпионатда хоп алижонов бунеткорга утиб кети узи билан 2-3та болани олиб хуш колган болар кани хозир ешларимизиям натижаси жуда емон еки тажрибали мухабий йук шекилик агар тажрибали мурабий булганда асосий камандани ярми жарохатда болганда захирани ешлар билан тулдирарди келажак йук камандани ешларимизам ахвол чаток асновага этибор берорме ешларга этиборди кучайтириш керак
   
21 май 16:23:16
Шухратжон Муйсинович
Энди битта ошпаз- Сербия ва Хорватия миллий таомларини тайерлайдиган, битта врач- сербиядан, битта массажист- серб, битта шофёр- серб керак, булмаса натижа булмайди
   
21 май 12:29:32
Nodirbek86.86
Луч энергия ўзи бирор натижага эришганми?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика