"Нефтчи": Тошкентдаги рақибларимиз маълум бўлди
07 янв 2016 12:15
Янгиликлар
"Нефтчи": Тошкентдаги рақибларимиз маълум бўлди
Хабарингиз бор, орадан кўп ўтмай Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси ўз йиғинини Тошкентда давом эттириди.
Унда 4 та назорат ўйини бўлиб ўтади. Ушбу йиғин давомида "Нефтчи" футболчилари ўтган мавсум биринчи лигада чемпион бўлган "Обод" жамоасига қарши 18 январь куни майдонга чиқишади. Орадан 4 кун ўтиб Душанбенинг "Истиқлол" жамоаси "Нефтчи"нинг навбатдаги рақибига айланади. Охирги 2 та назорат ўйини Олий лига жамоаларига қарши бўлиб ўтади. Фёдоров шогирдлари 24 январь куни "Олмалиқ", 27 январь куни Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасига қарши ўз имкониятлари ишга солишади.
Учрашувлар санаси:
"Обод" - "Нефтчи" 18.01.2016
"Нефтчи" - "Истиқлол" (Тожикистон) 22.01.2016
"Олмалиқ" - "Нефтчи" 24.01.2016
"Нефтчи" - "Сўғдиёна" 27.01.2016
Эслатиб ўтамиз, Қиргулидаги йиғин 12 январь куни ниҳоясига етади.
"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар