"Нефтчи" Суперлига жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Iskandarov Abdulaziz
16 дек 2022, 19:10
"Нефтчи" лагеридан дараклар.

Аввалроқ жамоа Тошкентда машғулотларни олиб бораётгани ва таркибга янги футболчи келиб қўшилгани ҳақида хабар берган эдик. "Нефтчи"нинг пойтахтдаги йиғини доирасидан ўртоқлик учрашуви ҳам ўрин олганини таъкидлаш мумкин. Фарғоналиклар 21 декабрь куни Суперлига вакили "Бунёдкор" жамоаси билан илк ўртоқлик баҳсида майдонга тушади. Учрашув "Чиғатой" майдонида ўтказилиши режалаштирилмоқда. 

Вазиятга қараб йиғин якунига қадар яна битта жамоа билан ўйин ташкил қилиниши эҳтимоли йўқ эмас. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›