UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00«Боруссия» финалда «Реал Мадрид»га мағлуб бўлса, 5 миллион бонус олади  2 08:36ПСЖга Мбаппенинг ўрнига ким келиши маълум  3 08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  2 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   3 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  8 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  29 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0

"Навбаҳор"нинг ғалабаси ва Тошкентдаги дуранг ҳақида Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг ғалабаси ва Тошкентдаги дуранг ҳақида

Суперлиганинг 22-тури ниҳоясига етди.

Бугун 2 та ўйин ўтказилди.

"Навбаҳор" 2:1 "Бунёдкор"

"Локомотив" 2:2 "Андижон"

Мазкур учрашувлар ҳақида баъзи фактларни келтирамиз.

Намангандаги ўйин

1. Забихилло Ўринбоев Суперлиганинг жорий мавсумидаги биринчи голини урди. У Ўзбекистон чемпионатидаги охирги голини ўтган йилнинг ноябрь ойида урган эди.

2. Шуҳрат Мақсудов "Навбаҳор"га мураббийлик фаолиятида илк бор енгилди (олдинги 2 ўйиннинг бирида кучлар тенг келган, бир бор зафар қучганди).

3. Сардор Теляков гол урган 2-ўйинда ҳам "лочинлар" 3 очколи бўлишди. У 13-тур доирасидаги "Қўқон-1912" билан ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилган ва ўйин наманганликлар фойдасига ҳал бўлганди.

4. "Бунёдкор" қаторасига 3-ўйинда ғалаба қозонолмади.

20-тур. "Насаф" 5:0 "Бунёдкор"

21-тур. "Бунёдкор" 1:1 АГМК

22-тур. "Навбаҳор" 2:1 "Бунёдкор"

6. "Навбаҳор" уй ўйинларидаги 7 ва 8-голларини урди (11-ўйинда). Бу Суперлигадаги энг ёмон натижа ("Турон" билан бирга).

7. "Бунёдкор" сафар ўйинларидаги 7-мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу борада фақат "Металлург" ва "Сурхон"гина "қалдирғочлар"дан ёмонроқ натижа кўрсатяпти.

8. Бугунги учрашув қайдномасига киритилган футболчилар орасидан Тоҳир Рафаелов илк бор Суперлига ўйинида қатнашди (захирада ўтирди).

9. Учрашувни 5 127 киши стадионнинг ўзидан томоша қилди.

Тошкентдаги ўйин

1. Самуэль Опех "Локомотив" либосида 1-марта тўлиқ тайм ўтказди. У "темирйўлчилар" таркибига ёзда "Оқтепа" жамоасидан келиб қўшилганди.

2. "Андижон" Фарҳод Соҳибжонов гол урган 2-ўйинда ҳам мағлубиятга учрамади. 

3. Бугун 2002 йилда туғилган Нурмуҳаммад Тошпўлатов "Локо" таркибидаги дебютини нишонлади.

4. "Андижон" қаторасига 4-турда мағлуб бўлмади.

5. "Локо" қаторасига 5-ўйинда ҳам 2 та гол урди.

6. "Андижон" мавсумда 2-бор 1 ўйинда 2 гол урди.

7. Бугунги дурангдан кейин Кумиков шогирдлари аутсайдерлар зонасидан юқорилади.

8. Бугунги учрашув қайдномасига киритилган футболчилар орасидан Исломбек Маматказин ("Андижон") ва Шоҳрух Исоқов ("Локомотив") илк бор Суперлига ўйинида қатнашди (захирада ўтиришди).

9. "Андижон" 2010 йилдан бери "Локомотив"ни енголмайди.

10. Бугунги учрашувни 470 киши стадионнинг ўзидан томоша қилди.

Суперлига. "Турон" 2 ойдан кейин очко ишлади, "Пахтакор" 20 йилдан бери...

Муаллиф :
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика