UZ

Сўнгги янгиликлар

20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  2 20:15Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  6 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  7 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  21 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1

"Навбаҳор": Исоқжонов Тошкент йиғинида сафга қўшилади Янгиликлар

"Навбаҳор": Исоқжонов Тошкент йиғинида сафга қўшилади

Кеча Тошкент вилоятидаги йиғинни якунлаган жамоамиз аъзолари бугун ва эртага дам олишади.

Режага кўра футболчиларимизнинг Тошкентдаги йиғини 21 июль куни бошланиши керак эди. Сўнгги паллада машғулотларни 22 июлдан ўтказилиши маълум қилинди. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Тошкентдаги йиғинда жамоа сафига янги футболчилар қўшилиши кўзда тутилганди. Бундан бироз вақт олдин биринчи даврани “Андижон” сафида ўтказган футболчи Ислом Исоқжоновни Тошкентдаги йиғинда қатнашиши ҳал қилинди. Аслин Наманган футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Исоқжонов жамоамизнинг мавсум бошида ташкил этилган машғулотларида ҳам қатнашганди. Бундан ташқари пойтахтдаги йиғин чоғида гондураслик Густаво Армандо Алварадо Руби (10.11.1990) ва россиялик Дорджи Сангаджиев (19.02.1996)ларни таркибга қўшилишлари кутилмоқда. Густаво ҳужум чизиғида ҳаракат қилса Дорджи ярим ҳимоячи саналади. Густаво олдин Гондураснинг “Мотагуа” клубии шарафини ҳимоя қилган. Сангаджиев эса жорий йилги мавсум биринчи ярмини Махачқалъанинг “Анжи” жамоаси сафида ўтказди. Ушбу футболчилар мураббийларда яхши таассурот қолдиришса иккинчи даврани “Навбаҳор”да ўтказиш имконига эга бўлишади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика