"Навбаҳор" бош мураббийи фаолияти ҳақида
19 мар 2020 22:12
Янгиликлар
"Навбаҳор" бош мураббийи фаолияти ҳақида
Таржимаи ҳол
Андрей Канчельскис — ярим ҳимояда ўйнаган россиялик футболчи. Спортчи 2 марта Англия ва Шотландия чемпионлигини, шунингдек, Европа суперкубоги, Саудия Арабистони кубоги ва бошқа ютуқларни қўлга киритган.
Болалик ва ёшлик йиллари
Футболчи 1969 йил 23 январда Кировоградда туғилган. Болакайнинг спортга бўлган қизиқиши жуда кучли эди ва унинг иқтидорини спорт мактабида кашф эта олишган. 1986 йилда у "Звезда" жамоаси таркибида майдонга тушди. 2 мавсумдан кейин Канчельскис Харьковдаги спорт интернатига кўчиб ўтди ва у ерда СССР иккинчи лигасида ўйнай бошлади.
Маълумот учун, Андрей Киевнинг "Динамо" жамоасида тўп тепиб юрган пайтларда армияга чақирилган.
Канчельскис профессионал фаолиятидаги илк голини 1988 йилги СССР чемпионатида Москванинг "Динамо" дарвозасига киритган.
Шахсий ҳаёти
Андрей Канчельскис Инна Михайловага уйланган. Уларнинг бир ўғли ва бир қизи бор. Канчельскиснинг ўғли кичик Андрей футбол билан, қизи Ева балет билан шуғулланади.
Андрей Буюк Британия фуқарлигиги эга бўлса-да, Россияда яшашни афзал кўради.
Бўйи - 181 см, оғирлиги - 63 кг.
Футбол
Ҳарбий хизматдан қайтганидан сўнг, клубдаги фаолияти Донецкнинг "Шахтёр" жамоасида давом этди, чунки футболчига "Динамо"нинг асосий жамоасидан жой ажратилмади. 90-йилларнинг бошларида футболчи "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилинди ва унинг трансфери амалга ошди. Шартнома суммаси - 650 минг еврони ташкил этган, клуб мураббийи эса кимсан Алекс Фергюсон(!) эди.
Дастлаб, мураббий Канчельскисни камдан-кам ҳолларда майдонга туширди. 1992/1993 йилги масумда ўйинчи атиги 14 учрашувда қатнашди. Аммо кейинги мавсум у жамоа етакчиларидан бирига айланди. 1995 йилда "Манчестер Сити"га қарши ўйинда хит-трик қилгани ҳамон кенг жамоатчиликнинг ёдида қолган. Канчельскис МЮда 1995 йилгача ўйнади, кейин "Эвертон"га сотилди. Унинг «қизил иблислар» сафидаги ўрнини Дэвид Бекхэм эгаллади.
Ярим ҳимоячи 1989 йилдан бошлаб МДҲ термасида ўйнаб келди ва терма билан Швециядаги Евро-1992да қатнашиш учун кечган саралаш босқичидан муваффақиятли ўтишди. Канчельскис гуруҳ босқичининг ҳар уччала ўйинида майдонга тушди, афсуски, жамоа муваффақиятсизликка учраб, мусобақадан чиқиб кетди.
1996 йилда спортчи Буюк Британияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида иштирок этди. Бу у учун терма жамоада охирги мусобақа бўлиб тарихда қолди. Футболчи миллий терма жамоа аъзоси сифатида 59 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол урган.
Канчельскис "Эвертон"да ўйнашни давом эттириб, жамоанинг энг яхши тўпурари мақомини олди. Молиявий қийинчилик туфайли раҳбарият уни "Фиорентина"га сотишга мажбур бўлди. Бош мураббий Альберто Малезани футболчига ишонарди, бироқ, Андрей кутилмаганда "Интер"га қарши баҳсда жароҳатга йўлиқди. Мавсум тугагач, мураббий клубни тарк этди ва Андрей Дик Адвокат бошчилик қилаётган Шотландиянинг "Рейнжерс" клубига ўтди. Айрим тушунмовчиликлар боис "Манчестер Сити"да ижарада ўйнаб қайтган. Мавсум сўнггида Шотландияга қайтган футболчи захирага "михланди".
2001 йилда клуб билан шартномани узайтиришни лозим топмади ва у ердан кетди. Айтиш жоизки, у клуб учун 113 ўйинда иштирок этиб, 19 та гол урганди.
Футболчини "Саутгемптон" сотиб олган, аммо мавсум давомида у майдонга атиги 1 марта тушган. 2003 йилда ярим ҳимоячи Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига таклиф этилган. Жамоа сафида Қирол кубогини қўлга киритишга эришган.
2004 йилда Россияга қайтган Андрей пойтахтнинг "Динамо" жамоасидан таклиф олди, лекин ҳамкорлик амалга ошмади ва Раменское шаҳрининг "Сатурн" клубига қўшилди. Кейинчалик Самарага келган Канчельскис "Крылья Советов"да фаолиятига якун ясади.
Андрей Канчельскис ҳозир
Фаолиятини якунлаганидан кейин Андрей мураббий сифатида "Уфа" ва "Волга" жамоаларини бошқарди. 2014 йилда у Латвиянинг "Юрмала" жамоасида ишлади, кейинчалик Москванинг "Солярис" клубида ҳам фаолият юритди.
Канчельскис ҳозирги кунда "Навбаҳор" устози бўлиб ишламоқда. Собиқ футболчи кўпинча, спорт мутахассиси сифатида кўплаб вазиятларга объектив ва профессионал ёндашган ҳолда шарҳ бера олади.
Спортдаги ютуқлари:
1989 йил - СССР чемпионатининг бронза медали совриндори
1990 йил - СССР кубоги ғолиби
1991 йил - Европа суперкубоги ғолиби
1992 йил - Англия лига кубоги ғолиби
1993 ва 1994 йил - Англия чемпиони
1994 йил - Анлия кубоги ғолиби
1996 йил - Мерсисайд графлигининг энг яхши ўйинчиси
1996 йил - Англия Премьер-лигасида ойнинг энг яхши ўйинчиси
1999 ва 2000 йил - Шотландия чемпиони
2003 йил - Саудия Арабистони кубоги ғолиби
2011 йил - Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси
Шерзод Нурматов тайёрлади.
Фикрлар