“Насьонал” билан хайрлашган Суарес жамоадошларининг ҳар бирига “iPhone 14” совға қилди

Eldor Akmurzayev
8 ноя 2022
Уругвай чемпионлигини қўлга киритгандан кейин Луис Суарес “Насьонал”дан кетишга қарор қилди.

Маълум бўлишича, Суарес жамоа аъзоларининг ҳар бирига охирги моделдаги “iPhone 14” смартфонини совға қилган. Бунинг учун футболчи 30 минг евродан кўпроқ маблағ сарфлаган айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Монтевидео жамоасига келиб қўшилганидан сўнг машҳур ҳужумчи 16 та ўйинда қатнашиб, 8та гол урди ҳамда 3 та голли узатмани амалга оширди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru