Сардор Рашидов: «Португалияда арзимаган пул олганман»

Khoja
21 июн 2024
Терма жамоамиз собиқ футболчиси Сардор Рашидов «Насьонал»даги маоши ҳақида фикр билдирди.

Португалияда арзимаган пул олганман. «Мен «Насьонал»га боришимнинг асосий сабаби Европа футболини кўриш эди. Шу сабабли улар билан шартнома тузиш жараёнида ойлик ҳақида ҳеч нима сўрамаганман. Мақсадим катта стадионларда майдонга тушиш эди, бунга эришдим деб ўйлайман. У ерда 10 минг евро ойлик олганман. Қатар, БАА каби жамоалар билан солиштирганда пул олмагандекман. У ерда ҳафтасида бундан кўп топардим», — деди Сардор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia