Флик: "Бетис" ажойиб ўйнади, бу осон бўлмаган ўйин эди"

18 окт 2026, 11:00
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания Ла Лигаси 9-туридан ўрин олган "Бетис"га қарши ўйиндаги (5:2) жамоасининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.

"Ўйлайманки, биз ҳужумда яхши ҳаракат қилдик, кескин ўйнадик. Бу осон бўлмаган ўйин эди. Биз жуда юқори даражада ўйнамоқдамиз. «Бетис» ажойиб ўйин кўрсатди. Фикримча, биз ушбу ғалабага ҳақли эдик. Жуда яхши ўйин ўтказдик, ташаббусга эгалик қилдик. Футболчиларимдан мамнунман, улар ақл бовар қилмас даражадаги ишни бажаришди.

Ла Лигадаги тўққизта ғалабадан иборат сериямиз — бу жуда ажойиб. Бу жуда яхши, аммо бизнинг чин дилдан истаганимиз — бу титуллар ва катта муваффақиятлардир", — дейди Фликнинг сўзларини Marca нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›