UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  6 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  9 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  7 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  27 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  16

"Насаф" лагеридан дарак Янгиликлар

"Насаф" лагеридан дарак

Теглар :  Насаф
Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов "Насаф"даги вазият ва жамоага оид тафсилотлар билан ўртоқлашди.

Айни пайтда клубнинг асосий қароргоҳида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли "Насаф" жамоаси клубга тегишли бўлган захира қароргоҳи - "Спутник"да янги мавсумга тараддуд кўрмоқда.

Жамоа йиғин доирасида 2 февраль куни "Динамо"га қарши назорат баҳсини ўтказиши режлаштирилган. Шундан сўнг "аждарлар" 4 февраль куни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтишади.

"Насаф"даги ўзгаришларга келадиган бўлсак, жамоани ҳозиргача расман 3 нафар футболчи тарк этди. Тажрибали ҳимоячи, "Насаф"нинг кўп йиллик содиқ футболчиси Мақсуд Каримов бутсасини михга илганди. Дарвозабон Санжар Қувватов эса шартномаси тугагани боис эркин агент сифатида "Пахтакор"дан қўним топди. Чап қанот ҳимоячиси Сайдулло Раҳматов эса АГМК сафига бориб қўшилди.


Жамоа мураббийлар штабида куни кеча ўзгариш амалга ошгани ҳақида хабар бергандик. Рўзиқул Бердиевга дарвозабонларни тайёрлаб беришда кўмакчи бўлган тажрибали мутахассис Денис Иванков Қаршидаги 6 йиллик фаолиятидан сўнг жамоадан кетди. Унинг ўрнига ким келиши ҳозирча номаълум. Номзодлар қаторида Михаил Наумов сингари жамоанинг собиқ дарвозабони ҳам тилга олинмоқда.

Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев ва Бобир Абдихолиқов сингари футболчиларга кўплаб жамоалардан қизиқиш ва таклифлар мавжуд. Бироқ "Насаф" клуби мазкур футболчиларни яхшигина маблағ эвазигагина қўйиб юбориши мумкин. Қўшимчасига, бош мураббий Рўзиқул Бердиев раҳбариятга шартномани узайтираётганда жамоанинг мавжуд ўзагини сақлаб қолиш шартини қўйган. Бердиев "Насаф"да аллақачон етакчига айланиб улгурган ёшлар атрофида янги жамоа шакллантирмоқчи.

Бироқ мураббий ҳозирча мавсумга тараддуд кўриш босқичининг асосий қисмига тўлиқ режа тузишда муаммога дуч келмоқда. Сабаби, "Насаф"нинг кўплаб аъзолари ОТЖга номзод футболчи саналишади ва ҳозирча Любинко Друлович жамоасининг аниқ режаси тасдиқлангани йўқ.

"Насаф"нинг янги мавсумга тайёргарлик режаси бевосита ОТЖнинг тайёргарлик дастурига боғлиқ. Чунки жамоанинг асосий ўзаги айнан "аждарлар" футболчиларидан ташкил топган.

"Насаф" сафида шуғулланиб юрган иқтидорли ҳужумчи Ҳумоюн Муртазоев билан қаршиликлар оғзаки келишувга эришишган. "Машъал"даги ёрқин ўйинлари орқали кўпчиликка таниш бўлган ҳужумчи ниҳоят "Насаф"да кўриниш беришга яқин турибди. Тез орада битим расмийлаштирилиши мумкин. Шунингдек, жамоа таркибдаги чизиқларни кучайтириш ва рақобатни кучайтириш мақсадида селекция ишлари олиб борилмоқда. Кучайтирилиши керак бўлган чизиқлар - ҳимоя, қанот ярим ҳимояси ва ҳужум.

Янги мавсумда "Насаф"да легионерлар пайдо бўлиши мумкинми? Агарда пичоққа илинадиган легионерлар бўлса, унда "Насаф" уларнинг хизматига лаббай дейиши мумкин. Ҳозирча баъзи легионер футболчилар кўрикда бўлиб қайтган. Аммо уларнинг даражаси ва ўйин сифати мураббийга маъқул келмаган.

Айни пайтда жароҳати боис сафдан чиққан Азиз Ғаниев Жиззахда тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Футболчи февралдан бошлаб машғулотларга киришиши кутилмоқда.

Бугун кечки пайт "Насаф" жамоасининг асосий таркиб футболчилари ва раҳбарият билан кичик йиғилиш бўлиб ўтиши режалаштирилган. Жамоанинг келгуси режалари, тайёргарлик босқичи ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида катта эҳтимол айнан мазкур йиғилишдан сўнг аниқ бир тўхтамга келиниши мумкин.

Рейтинг: +51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика