"Насаф" Дубайга жўнаб кетди
14 апр 2018 13:20
Янгиликлар
"Насаф" Дубайга жўнаб кетди
Яқинлашиб келаётган ҳафтада Осиё Чемпионлар лигасида 6-тур учрашувлари ўтказилади.
Қаршининг "Насаф" жамоаси гуруҳ беллашувларининг сўнгги турида "Ал Васл" (БАА) меҳмони бўлади.
"Насаф" бугун Тошкентдан Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Аждарлар” бугуннинг ўзида Тошкентдан Дубайга боришади. Жамоа Дубай шаҳридаги “Movenpiсk Hotel Bur Dubay” меҳмонхонасида истиқомат қилади.
Ўзингизга маълум, “Насаф” 16 апрель куни, ОЧЛ-2018 “С” гуруҳи 6-тур доирасидаги учрашувни “Ал Васл” жамоасига қарши ўтказади.
Учрашув Дубай шаҳридаги “Ал Васл” стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Дубайга жамоа 18 нафар футболчи билан бормоқда.
P.S. Клуб матбуот хизмати Дубайга йўл олган футболчилар рўйхатини эълон қилмади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар