“Насаф” Дубайда машғулот ўтказди
17 мар 2015 01:32
Янгиликлар
“Насаф” Дубайда машғулот ўтказди
Хабар қилганимиздек, кеча Тошкентдан Дубайга етиб келган “Насаф” футболчилари шу куни кечки пайт Дубайдаги “Ал Рашид Стадиум” машғулотлар майдонида илк машғулотни ўтказишди.
Шу куни жамоа билан Бирлашган Араб Амирликларига келган барча 20 нафар футболчи машғулотларда астойдил ҳаракат қилишди. Гарчи машғулотлар пайтида ҳаво булутли бўлиб, бироз ёмғир томчилаган бўлсада, бу йигитларимизнинг кайфиятига таъсир ўтказмади.
17 март, сешанба куни “Ал Рашид” стадионида бир қатор ўйин олди расмий тадбирлар ўтказилади. Жумладан, маҳаллий вақт билан соат 15:45 (Тошкент вақти билан 16:45) да стадион матбуот анжуманлари залида “Ал-Аҳли” ва “Насаф” жамоаси бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Шунингдек, соат 16:30 да жамоа менежерлар митинги ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Азиз НУРИЙ,
Дубай, БАА.
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар