UZ

Сўнгги янгиликлар

21:07Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  0 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:56"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  0 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  2 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  6 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  3 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  1 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  4 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  7 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0

"Насаф" Чемпионлар лигасида 11та гол урган ҳужумчи билан оғзаки келишувга эришди Янгиликлар

"Насаф" Чемпионлар лигасида 11та гол урган ҳужумчи билан оғзаки келишувга эришди

Теглар :  Насаф
Қаршининг "Насаф" жамоаси Марокаш чемпионатида фаолият юритиб келаётган танзаниялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди.

"Насаф" футбол клуби Марокаш чемпионати вакили "Видад" жамоаси ҳужумчиси Симон Мсува билан оғзаки келишувга эришди. Футболчи ҳужжатли ишлари якунига етгач, Қаршига етиб келиши режалаштирилган. Мсува Қаршига келгач, тиббий кўрикдан ўтиб жамоа билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Симон Мсува Танзания терма жамоасининг амалдаги футболчиси саналади. Ҳужумчи Марокашнинг "Дифаа Эл-Жадиди" ва "Видад" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Футболчи Марокаш чемпионатида 39та гол муаллифига айланган. Футболчи марказий ҳужумчи ва баъзан ҳужумкор вингер ролида тўп тепади.

Мсува Африка Чемпионлар лигаси тўрт мавсумда 18 ўйинда 11 гол уришга эришган. Шунингдек, Симон Танзания терма жамоаси футболчиси саналади. Мсува Жаҳон чемпионати саралаш босқичида 6 ўйинда 3та гол уриб, Рияд Марез, Осимен, Мбокани, Фегули, Мане каби футболчилар билан бир қаторда тўпурарлар пойгасида курашди. Мсува терма жамоа сафида жами 17та гол урган.




Рейтинг: +75   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика