"Наполи" "Реал" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
3 апр 2019
"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, 29 ёшли футболчига "Наполи" қизиқиш билдирмоқда. Италия клуби ёзги трансфер ойнасида уругвайликни харид қилишни режалаштирган. Футболчи "Реал"даги рақобатни ҳисобга олиб А Серияга кўчиб ўтиши мумкин. Трансфер 18 млн. еврога амалга ошиши кутилмоқда.

Вальверде Уругвайнинг "Пеньяроль" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2016 йилда у Уругвай клубини "Реал"га алмаштирган эди. Футболчи жорий мавсум ЛаЛиганинг 11та учрашувида майдонга тушди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport