UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   0 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

Мюллер: "Бавария"нинг услубидаги кескин ўзгаришлар Фликнинг жамоага келиши билан боғлиқ" Янгиликлар

Мюллер: "Бавария"нинг услубидаги кескин ўзгаришлар Фликнинг жамоага келиши билан боғлиқ"

"Бавария" ўйинчиси Томас Мюллер ЧЛ финали доирасидаги ПСЖга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Томас Мюллер: — «Бавария»нинг услубидаги кескин ўзгаришлар Фликнинг жамоага келиши билан боғлиқ. Биринчи кунданоқ мураббий бизга кўпроқ таваккал қилишни, ҳужумкор руҳда ўйнаб, олдинга ўтишдан чўчимаслигимизни сўраган. Рақибга доимий босим юклашимизни талаб қилган. Юқори жойлашадиган ҳимоянинг барқарорлигидан эса ҳавотирга тушмаслик лозимлигини уқтирганди. Флик яна футболчилар билан ўзаро алоқани ўрнатишга алоҳида эътибор берди.

Бу жиҳатларни эса жамоа жуда яхши қабул қилди. Менга аниқ қурилган ўйин ёқади. Флик қўл остида айнан ўзим тобланган услуб ва вазифада ҳаракат қиламан. Юқори прессингга ихтисослашган футбол. Доимий босим ва тўпни олиб қўйишда ҳам етакчи бўлиш. «Бавария»нинг ҳужуми рақиб тўпни ўйинга киритиши биланоқ жарима майдончаси атрофида бошланади. 

Луи Ван Гаал давридан шу услубда тобланганман. Флик қўл остида ҳам ўзим севган жой - марказда роҳатланиб ўйнаяпман. 

Ўтган финаллардан қандай хулоса? «Бавария»нинг охирги учала финалида ўйнаган футболчи сифатида шуни айтаманки, финалнинг қанчалик муҳимлигини унутиб, ундан завқ олишга ҳаракат қилиш лозим. Футбол шундай ўйинки, айниқса муҳим баҳсларда исталган сценарий руй бериши мумкин. Жамоа ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлмоғи зарур. Жамоадошларимни бўлажак финалда футболни роҳатланиб ўйнашга чорлайман. 

Аввалги финаллар ва ўша пайтдаги жамоа ўртасидаги фарқ катта. Буткул бошқа жамоа, ўзга даврлар ва футбол ҳам йилдан-йилга ўзгармоқда. Шароит ва имконият ҳам турлича. Эски ва ҳозирги жамоани солиштирмаган бўлардим.

Тайёргарлик? Рости, финалга тайёргарлик ҳам ўзгача ва доимий тарзда кетмоқда. Флик бошқарувидаги штаб бизни ҳар тарафлама жиддий тайёрламоқда.

Менга эса финалга тайёргарлик кўриш пайтида «Бавария» медиаси ёки УЕФА сайтига интервью бериш ёқади. Чунки сал бўлсада чалғиб тураман.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика