МЮ мухлислари Санчеснинг "Бавария"га ўтиб кетгани туфайли Вудворддан ғазабланишмоқда

Aslanov Jasurbek
11 май 2016, 10:56
"Бенфика" ярим ҳимоячиси Ренату Санчеснинг "Бавария" билан шартнома имзолаши "Манчестер Юнайтед" мухлисларини ғазаблантирди.

Уларнинг жаҳли Лиссабон жамоаси футболчисини харид қила олмаган инглиз гранди ижрочи директори Эд Вудвордга қаратилган. "Манчестер Юнайтед" ҳам Санчесга даъвогар эди. Олдинроқ клуб бу харидга жуда яқин эканлиги эълон қилинганди.

Санчес "Бавария" билан 5 йиллик шартнома имзолади, трансфер операцияси 35 млн. евро эвазига амалга ошди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal