ПСЖ Ренату Санчес учун "Манчестер Юнайтед" билан курашади
04 апр 2016 16:56
Янгиликлар
ПСЖ Ренату Санчес учун "Манчестер Юнайтед" билан курашади
"Манчестер Юнайтед" "Бенфика" билан лиссабонликларнинг ярим ҳимоячиси Ренату Санчес борасида 50 млн. евролик келишувга эришди, аммо иқтидорли футболчи учун курашга ПСЖ ҳам қўшилди.
18 ёшли ўйинчи мавсумни жуда яхши ўтказяпти ва Португалия чемпионатининг асосий юлдузларидан бири ҳисобланади. Жорий мавсумда у чемпионатнинг 19 учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Сўнгги вақтларда у Португалиянинг катталар терма жамоасига чақирилмоқда.
Агар кутилмаган воқеа юз бермаса, "Бенфика" Санчесни ўзи учун рекорд ҳисобланган маблағга сотиши мумкин. Амалдаги рекорд Аксель Витселга тегишли, Португалия клуби уни 40 млн. евро эвазига "Зенит"га сотган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар