МЮ «Милан» футболчисига 50 миллион евро беришга тайёр
11 дек 2024 10:55
Янгиликлар
МЮ «Милан» футболчисига 50 миллион евро беришга тайёр
«Милан» асосий футболчиларидан бири Тео Эрнандесни «Манчестер Юнайтед»га сотишга тайёр.
«Қизил иблислар» ҳимоячи учун 50 миллион евро тўлашга тайёр ва бу сумма миланликларни қониқтирмоқда. Теога шунингдек, «Реал Мадрид» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсум 27 ёшли футболчи 17 та учрашувда майдонга тушди. У иккитадан гол ва голли узатма амалга оширди. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар