МЮ Артуро Видаль учун 48 миллион евро тўлашга тайёр

29 мар 2018, 00:41
“Манкунианлар” Артурони жамоага олиб келмоқчи.

Sport Bild’нинг ёзишига кўра, Видалнинг трансферига шахсан Жозе Моуриньонинг ўзи қизиқиш билдирмоқда. МЮ раҳбарияти чилилик ярим ҳимоячи учун “Бавария”га 48 миллион евро таклиф қилади. Ўйинчининг ўзига эса 4 йиллик шартнома, йилига 14,4 миллион евро маош билан таклиф этилади.

Амалдаги мавсумда Артуро Бундеслиганинг 22 ўйинида майдонга тушиб, 6 та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Bild