

Маълумотларга кўра, "Манчестер Юнайтед" бразилиялик футболчини харид қилиш учун ҳаракатларни давом эттирмоқда. Сандронинг ўзи ҳам трансферга қизиқиб қолган ва "Ювентус" раҳбариятига манкунианлар сафини тўлдирмоқчи эканлигини айтган. Инглиз клуби "Челси"га қарши Англия Кубоги финал ўйинидан (19 май) сўнг, Алекс Сандрони харид қилмоқчи. Трансфер 52 млн. фунт (60 млн. евро)га амалга ошиши кутилмоқда.
Жорий мавсум 27 ёшли ҳимоячи А Сериянинг 25та учрашувида майдонга тушиб, 4та гол урди.


