Мурод Зуҳуровнинг 530 дақиқалик "қуруқ" сериясига барҳам берилди

Narzulla Saydullayev
3 авг 2015, 15:06
Олий лиганинг 16-турида "Бунёдкор" клуби сафарда "Бухоро" меҳмони бўлиб 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ушбу ўйинга қадар "қалдирғочлар" посбони Мурод Зуҳуров олий лигада 471 дақиқа (5та ўйин) давомида ўз дарвозаси даҳсизлигини сақлаб келаётган эди.

"Бухоро" футболчиси Сергей Георгиевнинг 59-дақиқада урган голи Зуҳуровнинг жами 530 дақиқалик "қуруқ" сериясига барҳам берди.

Дарвозабон бунга қадар сўнгги бор 31 май куни олий лиганинг 11-тури доирасида "Пахтакор"га қарши баҳсда гол ўтказиб юборган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia