UZ

Сўнгги янгиликлар

15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  0 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  6 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  2 12:59ЖЧ-2026 саралаши. Эртага Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлайди  16 12:45"Ливерпуль" Исак трансфери амалга ошмаса, 5 нафар номзодларни кўриб чиқмоқда  4 12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  21 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  10 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  10

Мурод Исмоилов: "Хорижда йиғин ўтказгандан кўра, янги, сифатлироқ либос кийишни афзал кўрдик" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Хорижда йиғин ўтказгандан кўра, янги, сифатлироқ либос кийишни афзал кўрдик"

"Қўқон-1912" клуби айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда.


Биз ижодий гуруҳимиз билан қўқонликлар машғулот ўтказаётган Чилонзор спорт мажмуасига бордик ва "Қўқон-1912" бош мураббийи Мурод Исмоиловни суҳбатга тортдик.


- Аввало жамоанинг тайёргарлик босқичи ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз?

- Кеча кечқурун жамоа билан Тошкентга келдик. Бугун эрталаб жамоа аъзолари тиббий кўрикдан ўтишди. Бугундан Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда машғулотларга киришдик. Тошкентда 21 январга қадар йиғин ўтказамиз. Йиғин доирасида тўртта назорат ўйини ўтказишни режалаштириб қўйганмиз. Ҳозирча учта спарринг рақиблар аниқ. "Сўғдиёна", "Бухоро", шунингдек биринчи лига вакилларидан бири "Локомотив БФК" ёки "НБУ Осиё" билан ўйнашни келишиб олганмиз. 

- Жамоа машғулотида янги футболчиларни ҳам кўриш мумкин...

- Жамоамиз билан биргаликда Алибобо Раҳматуллаев, Тоҳир Шамсиддинов, Шариф Мирзаев каби футболчилар шуғулланишмоқда. Уларни машғулотларда кўздан кечирамиз. Машғулотлар давомида улар бизга маъқул бўлса, футболчиларга эса бизнинг шароитлар ёқадиган бўлса, улар билан ҳам расман шартнома имзолаймиз. Жамоадаги кўплаб футболчилар билан шартномаларни узайтирдик. Баъзи футболчилар билан эса оғзаги келишувимиз бор. 

- Шунингдек, дарвозабон Ғайрат Ҳасанов ҳам жамоа билан бирга шуғулланаётганига кўзимиз тушди. Бунга ҳам аниқлик киритиб ўтсангиз?

- Ғайрат Ҳасанов олдимизга келиб ўзини синаб кўриш истаги борлигини айтди ва биз унга имконият бердик. Ҳозир бизда легионер киперларга ўйнашга рухсат йўқ. Шу сабабли асосий эътиборни маҳаллий дарвозабонларга қаратамиз. Ғайрат Ҳасановнинг ҳаракатларини кузатамиз. Бу дарвозабоннинг фаолиятида айрим сабабларга кўра бироз танаффус юзага келганди. Ўйлайманки, Ҳасанов ҳали ўз формасини тиклаб олади ва жамоамизга фойдаси тегади. 

- Жамоанинг қайси чизиғи сизни кўпроқ безовта қилмоқда?

- Мени кўпроқ ҳимоя чизиғи ташвишга солмоқда. Шу чизиқни кучайтиришимиз лозим. Камида иккита ҳимоячи олишимиз зарур деб ўйлайман. Кейин ўртада яхши ижрочи бўлса фойдадан холи бўлмасди. Ҳужумда Носир Отақўзиев ва Отабек Ҳайдаров сингари яхши футболчиларимиз бор. Улар яхши савиядаги ҳужумчилар. Шунингдек, Азизхон Ибрагимовга имконият беряпмиз. Бу футболчи "Нефтчи"да ўйнаган.

- Жамоа хорижда йиғин ўтказишни режалаштирганми?

- Четда йиғин ўтказиш режада бор эди. Аммо раҳбарият билан гаплашганимизда, ундан кўра янги футболчилар олишни, яхшироқ, сифатлироқ либос сотиб олишга кўпроқ эътибор қаратишга келишиб олдик.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика