UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  1 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Мозий юлдузлари: “Офсайдда туғилган ҳужумчи” Янгиликлар

Мозий юлдузлари: “Офсайдда туғилган ҳужумчи”

“Championat.asia”да янги рукн.

Унда мозий юлдузлари ҳақида сўз боради.

Мозий юлдузлари: Дворковшиналик қишлоқи

 

Супер тўпурар футболчи бўлиш учун ҳужумчидан қандай сифатлар талаб этилади? Албатта, жисмоний жиҳатдан кучли бўлиш, гавда тузилиши, тезкорлик, бош билан яхши ўйнай олиш, кучли ва аниқ зарбага эга бўлиш. Аммо, ҳужумчи рақиб дарвозаси олдида керак жойда ва ўз фурсатида пайдо бўла олиши унинг имкониятларини яна ҳам ошириб юборади. Яъни, бунда “гол ҳиди”ни билиб, тўғри жой танлаган ҳолда, дарвозага тўпни тўғирлаб қўйиш кифоя қилади. Бугунги кичик жуссали ва бўйдор бўлмаган қаҳрамонимиз кучли зарбалари билан мақтана олмаса ҳам, лекин энг керакли вақтларда рақиб жамоа дарвозаси олдида пайдо бўлар ва ўзининг нозик зарбаси билан барча нарсани ҳал қилиб кетар эди. Италия футболи тарихидаги сермаҳсуллик кўрсатган ҳужумчилардан бири Филиппо Инзаги бугунги қаҳрамонимиздир. Мухлислар ва мутахассислар “офсайдда туғилган футболчи” дея, тариф берадиган Пиппоголнинг юлдузли фаолиятига назар ташлаган ҳолда, пьяченцалик шунқорнинг футболчилик фаолиятидаги ёрқин дамларини сиз азиз мухлисларга тақдим этишни жоиз билдим.


Пьяченцадаги болалик

Филиппо Инзаги 1973 йил 9 августда Италиянинг жанубида жойлашган Пьяченца шаҳрида туғилган. Унинг отаси Гиансарло Инзаги ҳам футбол билан жиддий шуғулланган ва асосан С Серияда фаолият олиб борган. Умуман олганда Пиппогол футболчи бўлиб улғайишида унинг отаси Гиансарлонинг ўрни бўлакча бўлган ва айнан унинг сайи ҳаракати билан оилада бир эмас икки фарзанд миллионлар ўйинига ошуфта бўлди ҳамда профессионал футболчи сифатида шаклланди. Жумладан, Филиппонинг укаси Симеоне ҳам футболни танлади ва А Серияда ўзини кўрсата олди. Қаҳрамонимизнинг ўзи эса 11 ёшидан футбол билан жиддий шуғулланишни бошлади. Энг қизиқарлиси эса мураббийлар дастлаб уни майдонда дарвозабон сифатида ўйнатишади. Филиппонинг ўзига 16 метрлик жарима майдони торлик қилар, ўзини эркин ўйинчи сифатида тасаввур этарди ва ҳужумда ўйнаб кўпроқ гол уришни хоҳлар эди.  Пьяченцанинг тошли кўчаларида миллионлар ўйинининг сир-асрорларини маҳорат билан ўзлаштирган Пиппо 18 ёшида киндик қони тўкилган шаҳарнинг бош жамоаси билан профессионал шартнома имзолади. 

 


Фаолиятининг бошланиши

1991 йилдан фаолиятини бошлаган Филиппо учун карьерасининг старти болаликда орзу қилганидек эртакнамо бўлиб чиқмади. “Пьяченца” футболчини В Серия вакили “Альбинолеффе” клубига ижарага бериб юборади. Инзаги ўзини кўрсатиши, клуби учун натижа қилиши, тинимсиз гол уриши керак эди ва буни аъло даражада бажара олди. Клуби учун дастлабки ўйинларни ўзидаёқ бир неча голларнинг муаллифига айланди ва ёш бўлишига қарамасдан клубнинг асосий таркиби аъзосига айланди. Бу орада унга В Сериянинг бошқа вакили “Верона”дан таклиф тушади ва Пиппо ҳеч иккиланмай вероналиклар таркибига бориб қўшилади ҳамда клуб сафида рақиблар дарвозасига 13 та тўп киритади. Филиппо ўша йилларда бошқа жамоаларда ижара асосида ўйнашига қарамасдан ҳуқуқий жиҳатдан “Пьяченца”га тегишли эди. 1995 йилда Пиппога “Парма”дан таклиф тушади ва мазкур жамоа либосида А Серияда жавлон уришни бошлайди. Пармаликлар сафида 15 та ўйинда 2 та гол уришга эришади ва яна клубини алмаштиришга мажбур бўлади. Навбатда эса “Аталанта” эди. Умуман олганда, Филиппо ўша вақтларда А Сериянинг ўртамиёна клубларида сарсон бўлиб юриш жонига текканлиги ва “жамадон кайфият”дан қутилиш учун ички биринчиликнинг кучли, ўз олдига юксак марралар қўя оладиган ва халқаро майдонларда ўйнайдиган жамоларидан бирига ўтишни хоҳлар эди. 1997 йилда унга мамлакатнинг энг машҳур “Ювентус” клуби “оғиз солди” ва Пиппо ҳеч иккиланмай туринликлар сафига бориб қўшилди. Ўша трансфер кейинчалик Филиппонинг фаолиятини бутунлай ўзгартириб юборди ва машҳурлик сари етаклади.

Айнан ўша йили Пиппогол биринчи бор терма жамоа сафига жалб этилди ва ўртоқлик ўйинида Бразилия терма жамоасига қарши “мовий гвардия” шарафини ҳимоя қилди. Орадан бир йил ўтиб мундиалда ҳам иштирок этди.


Юлдузли йиллар

1998 йили “Кекса синьоралар” сафида биринчи марта А Серия чемпионлигини қўлга киритади ва орадан бир йил ўтиб қитъа миқёсида ҳам зафар қучиб, Интертото кубогини боши узра баланд кўтаради. Филиппо ўзининг энг ёрқин ўйинларини, ёшликдаги шижоати-ю, тўпурарлик қобилиятини айнан Туринда намойиш этди. Шу клубда терма жамоага чақирилди, Европа ва жаҳон миқёсидаги топ ҳужумчига айланди. Энди уни навбатдаги манзил кутарди бу – “Милан” эди. Албатта, туринлик ашаддий футбол тиффозилари Пиппони хойинликда айблашиб, “зебралар”нинг ашаддий душмани “Милан” сафига бориб қўшилишини ҳазм қила олишмас, унга турли тазйиқлар ўтказишга харакат қилишарди. Аммо, қаҳрамонимиз руҳий тушкунликка тушмади ва ўзини профессионалларча тутди. Унинг мақсади футбол ўйнаш бўлиб, хаётидаги турли таҳдидларга беэътибор тарзда янги ғалабаларни кўзлади. У “Милан” сафида янгидан-янги ютуқларни қўлга киритди, бир жойда тўхтаб қолмади, олдига қўйган режаларидан чекинмади ва украиналик машҳур футбол афсонаси А.Шевченко билан ажойиб ҳужум тандемини қурди.


2001-2012 йиллар давомида “Милан” сафида фаолият олиб борган Филиппо Инзаги клуб сафида умумий ҳисобда 202 та учрашувда майдонга чиқиб, рақиб дарвозасига 73 бор йўл топа билган. Шунингдек, 2 марта А Серия чемпиони, 1 марта Италия кубоги соҳиби, 2 бора ЕЧЛ ва УЕФА суперкубоги ғолиби, клублар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлишга эришган. Унинг энг йирик ютуқларидан бири эса сўзсиз 2006 йилда Италия терма жамоаси билан қўлга киритилган Жаҳон чемпионлигидир.  Ҳа, азизлар шунчаки фантастик натижалар шундай эмасми?!


Хайр, Инзаги!

Афсонавий Пиппогол 2012 йилда бутсаларини михга илди. Унинг фаолиятидаги энг сўнгги ўйини “Новара” жамоасига қарши кечди. Ўша баҳсдан кейин дунё футбол фанатлари яна бир машҳур ҳужум қиролидан “айрилди” ва унинг фаолиятини келажак авлодга намуна сифатида қолдирди. Келгусида Филипподан ҳам кучлироқ, ундан сермаҳсулроқ ҳужумчилар етишиб чиқар эҳтимол, аммо унинг фаолиятини унутмайдиган авлод вакиллари, у томонидан намойиш этилган ажойиб ўйинларни ўзгача энтикиш билан ёд олишларига ишонаман.

Инзаги футболчилик фаолиятини якунлагандан сўнг ўзини мураббийлик соҳасида синаб кўрди ва дастлаб “Милан” ёшлар жамоасини бошқарди. Шундан сўнг,  А Сериянинг бир нечта жамоалари бошқаруви унга ишониб топширилди. Жумладан, “Милан", “Венеция”, “Болонья” ва бугунги кунда эса “Беневенто” клубини бошқармоқда.


Америкалик ёзувчи Харви Маккейнинг шундай гапи бор : “Орзу - бу орзу холос. Мақсад эса - ҳаракатлар режаси ва амалга ошириш муддати бўлган орзудир!”. Дарҳақиқат, бизлар орзу қиламиз, аммо мақсад қўйиш ҳаммамизнинг ҳам қўлимиздан келмайди. Юқоридаги иқтибос эса Филиппонинг характерига жуда мос келади. У ҳамиша ўз олдига аниқ мақсад қўяр ва уни амалга ошириш учун тинимисиз меҳнат қилар эди. Меҳнатларининг самарасини эса унинг фаолиятидаги қўлга киритган натижалари кўрсатиб туради. Эҳтимол, бугунги ёш футбол ишқибозлари Пиппонинг кўрсатган ўйинлари билан яхши таниш бўлмасликлари мумкин, аммо унинг ўйинларини кўриб улғайган футбол тарафкашлари Инзагининг такрорланмас ижроларини яхши эслашади. Ҳа, бу ўша офсайд сантиметрлари ҳисобини олувчи ҳужум қироли, бу ўша – Филиппо Инзаги! 


Биз сени соғинамиз Пиппо!!!


Фаррух Дониёров тайёрлади

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика