UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  2 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2

Моуриньо яна норози Янгиликлар

Моуриньо яна норози

Теглар :  Жозе Моуриньо
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзги трансфер ойнаси ёпилгунига қадар яна бир харидни амалга оширса, хурсанд бўлишини айтди.

"Кўпроқ футболчи харид қилишни режалаштирган эдим. Ҳар бир мавсумлар оралиғида шундай бўлади, мураббий кўпроқ футболчи истайди. Бизнинг табиатимиз шундай.

Аммо клуб қарорлари турлича. Одатда истаганингизни ололмайсиз, бутун фаолиятим давомида шундай бўлиб келган. Агар трансфер ёпилгунига қадар бир ўйинчи билан шартнома тузсам, ҳаммаси жойида бўлар эди.

Трансфер ойнаси ёпилиши билан Премьер-лига бошланишига қаршилигим йўқ. Бироқ АПЛ старт оладиган вақт борасида эътирозим бор.

Италия ва Испанияда Россиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчилар кўп, аммо уларда лига кечроқ бошланади. Премьер-лига ҳам шундай қилса бўлар эди" - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер-лигаси 10 август куни, ЛаЛига 17 август, А Серия - 19 августда старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика