

Ўйинда “Манчестер Юнайтед”нинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба дублга эришди.
У ўтган турда “Кардифф Сити”га қарши (5:1) баҳсда 2 та голли узатма берганди. Шу тариқа Жозе Моуриньо кетгач, Погба 2 та ўйинда “гол+пас” тизимида 4 очко ишлади.
Моуриньо вақтида эса (жорий мавсум) 12 та ўйинда “гол+пас” тизимида 4 очколи (1 та гол, 3 та голли пас) бўлганди.



