Моуриньо: "Челси" Лэмпард билан хайрлашиб, тўғри қарорга келди"
15 дек 2014 15:14
Янгиликлар
Моуриньо: "Челси" Лэмпард билан хайрлашиб, тўғри қарорга келди"
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг таъкидлашича, Фрэнк Лэмпард билан хайрлашганидан афсусда эмас.
Эслатиб ўтамиз, Лэмпард ҳозирда "Манчестер Сити"да ижара асосида тўп тепмоқда.
"Лэмпард кетганидан афсусдаманми? У клубни эркин агент сифатида тарк этди ва нима билан шуғулланишни ўзи ҳал қилади. Бизда Фабрегас, Матич ва Бога ("Челси" ёшлар жамоаси ярим ҳимоячиси) бор. Улар кейинги 10 йил ичида клубимиз юзи бўлади. Фрэнк билан хайрлашиб тўғри килдик.
Сиз Дрогба ва Террини кўрсатиб мен билан баҳслашишингиз мумкин. Аммо бу бошқа ҳикоя. Дрогба - ҳужумчи ва у жамоага ёрдам бериш учун қайтди. Терри - эса инглиз футболидаги энг яхши марказий ҳимоячи. Унинг ёши катта аҳамиятга эга. Лэмпард бизнинг ёшларга ўсишига ҳалақит бераётган эди" - дейди Моуриньо.
Фикрлар