UZ

Сўнгги янгиликлар

16:54"Атлетико" собиқ ҳимоячиси Врсалько "Олимпиакос"га ўтади  0 16:28Бахтиёржон Қосимов: “Иккинчи даврада натижаларимизни янада яхшилай оламиз”  1 16:04МЮ Лисандро борасидаги таклифни 41+4 млн еврога қадар кўтарди. "Аякс" 50 млн хоҳламоқда  3 15:46Olamsport: UFC Қозоғистонда турнир ташкил этиши мумкин, Octagon 32 турниридаги ўзбек спортчилари ва бошқа хабарлар  0 15:27"Атлетико" "Ювентус" собиқ ўйинчисига қизиқмоқда  0 14:50"Интер" Мхитаряннинг ўтишини эълон қилди  0 14:23Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:17Анваржон Ғофуров "Нефтчи" билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  16 14:01Гальтье ПСЖ билан душанба ёки сешанба куни икки йиллик шартнома имзолайди  1 13:39"Нефтчи" лагеридан дараклар. Илҳом Мўминжонов ўз аризасига кўра "Нефтчи"дан кетди  73 13:37"Реал" Асенсиога янги шартнома таклиф қилмайди  3 13:15Ҳамиджон Актамов: "Бу йил "Насаф" ёки "Навбаҳор" чемпион бўлса керак"  46 12:57"Монца" Икарди ва Дибала билан шартнома имзоламоқчи  7 12:33"Барселона" Лангленинг "Тоттенхэм"даги ижара пайтида маошининг катта қисмини тўлайди  1 12:15"Милан" "Челси" билан Зиеш борасида музокаралар олиб бормоқда  3

Миржалол Қосимов: "Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлди"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган АГМК - "Нефтчи" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қизиқарли ва муросасиз ўйин бўлди. Муҳими, керакли 3 очкони қўлга киритдик. Суперлигада осон ўйин қолмаган. Гарчи "Нефтчи" жамоаси жадвалда пастки ўринларда бўлсада, жамоа анча шаклланган ва кучли рақиб. Яхши футболчилар йиғилган, тажрибали мураббийга эга. Биз бугунги баҳсда ўз имкониятларимиздан фойдаландик. Ўйлашимча, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Ўйин давомида футболчилардан тезроқ ҳаракатланишни сўрагандим. Шу туфайли оддийроқ вазиятларда кўпроқ тўп йўқотдик. Рақиб ҳам яхшигина қаршилик кўрсатди. Бугун ҳеч бир жамоа ёмон ўйнамади. Хусусан жамоамиз ҳам яхши ҳаракатланди. Очиқ, ҳужумкор футбол бўлди. Шу ўринда мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Буёғига жамоа кичик таътилга чиқади. Кейинчалик мавсумнинг қолган қисмига тайёргарликни давом эттирамиз.

Футболда кутилмаган ва қизиқарли ҳолатлар кўплаб учраб туради. Касьян ва Сия ажойиб имкониятлардан фойдалана олмади. Мен улардан бугун тезроқ ҳаракатланишни талаб қилганим туфайлими, балки улар юзага келган имкониятларни тезда ҳал этишга шошилишгани ҳам вазиятларни голга айлантиришда панд берган бўлиши мумкин. Голларимиз меҳнат эвазига, қийинчилик билан юзага келди. Биринчи голдан кейин эса ўз дарвозамиздан осонгина тўп ўтказиб юбордик. Бу ҳам биринчи марта содир бўлаётгани йўқ. Йигитлар консентрацияни йўқотишди. Биз улардан диққатни жамлашни талаб қиламиз. Ўша гол руй берган вазиятда футболчини ярим ҳимоячиларимиздан ҳеч ким кутиб олмади. Футболда эса бундай голлар баъзан учраб туради. Ўз олдига катта мақсад қўйган жамоа бундай эътиборсизликка йўл қўймаслиги керак. Қолаверса, жамоамиз футболчилари кетма-кет жароҳат олиши кузатилди. Ўтган ўйинда Алишер Жалилов, кеча Дилшод Аҳмадалиев ва Жиззах билан ўйинда Санжар Турсунов кескин тўқнашувда жиддий жароҳатланганди. Юзага келадиган танаффусда улар сафга қайтишади, деган умиддаман.  

Суперлигадаги тўхталиш юзага келмоқда. Чунки ФИФА кунлари туфайли бу содир бўлмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, Осиё чемпионатига қатнашадиган Темур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига, Осиё Кубоги саралашида иштирок этадиган Ўзбекистон Миллий жамоаси ва ОФК кубогида қатнашадиган "Сўғдиёна" жамоаларига омад тилаб қоламан. Улар юртимиз шарафини ҳимоя қилишади ва биз уларга мухлислик қиламиз. Июнь ойида гарчи чемпионатда танаффус юзага келсада, ўзбек футболи учун муҳим мусобақалар бўлади. Халқаро майдондаги баҳсларда ҳар учала жамоамизга омад ёр бўлсин", - дея Миржалол Қосимов матбуот анжуманидаги фикрларини якунлади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+5   
27 май 22:36:57
Jonny
Легенда!
+4   
27 май 22:54:21
Muhammadxon Mamatov
Брат гап йўқ!!!
+3   
27 май 22:35:13
☆..Habib..☆
Uz fudboli trik afsonasi ...
+2   
28 май 00:40:12
Diyorbek Mirzo
Akani fikrlashlariga gap yuq samimiy va yoqimli fikrlar usha gap MIRJALOL QOSIMOV inson sifatida xam dunyo qarashida xam ancha oldinlab ketgan ...... QOSIMOVning rus jurnalistiga aytgan gapi manga juda yoqdi TOBUTNING CHUNTAGI BULMAYDI shu gapni eshitib vapshe mazza qivorgandim
+2   
27 май 22:54:55
Muhammadxon Mamatov
1-Ўрин ярашиб турибди
+1   
27 май 23:27:32
Бахтийор Ашуров
Кийинги ўйин 30 июнда. Насаф билан яхши ўйин бўлади. Омад Миржалол, омад АГМК!
+1   
27 май 22:27:05
Али Давронов
Яхши .....Кападзе синовдан утади имтихон топширади.....курамиз бахо неччи булади...
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика