Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!
01 июл 2025 16:46
Янгиликлар
Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!
Унда Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига тайёргарлик режалари ҳамда Ўзбекистон U-18 терма жамоасига бош мураббий тайинлаш масаласи муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи Аскар Халмуратов бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан жамоа олиб борган йиғинлари, селекция, тиббий, руҳий ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари бўйича маълумотлар тақдим этилди. 



Ўз навбатида, мураббийлар кенгаши аъзоларининг Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг халқаро турнирлар ва ўртоқлик учрашувларидаги иштироки юзасидан таҳлил ҳамда хулосалари тингланди, тажриба ва хатолар устида ишлаш мураббийларнинг келажакдаги фаолиятларида муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Кун тартибидан жамоага янги бош мураббий тайинлаш масаласи ҳам ўрин олди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 2027 йилги U-20 Осиё Кубоги ҳамда ФИФА U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлиги режа асосида давом этади. Тавсиялар ва муҳокамалар якунига кўра Жамолиддин Раҳматуллаев Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Шунингдек, йиғилишда терма жамоаларга футболчиларни селекция қилиш, жисмоний, техник ва тактик кўрсаткичлар бўйича тавсиялар берилиб, жамоаларимиз учун зарур шароитлар яратилиши таъкидланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар