UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  11 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

Миржалол Қосимов: "Жамоамиз бугунги баҳсга ишланган режани яхши бажарди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Жамоамиз бугунги баҳсга ишланган режани яхши бажарди"

Coca Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган АГМК - "Олимпик" (6:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Қизиқарли ва чиройли футбол гувоҳига айландик. Жамоамиз учун бугунги ўйин ОЧЛга йўлланма берувчи баҳс бўлгани туфайли ҳам муҳим эди ва футболчилар ушбу ўйиндаги вазифани аъло даражада уддалашди. АГМК тарихда учинчи маротаба халқаро мусобақада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. Жамоамиз бугунги баҳсга ишланган режани яхши бажарди. Бунинг учун футболчиларимга раҳмат айтаман. Чиройли ўйинда ажойиб ғалабага эришдик. Ноқулай об-ҳавога қарамасдан бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга раҳмат айтаман ва бугунги ғалабани уларга бағишлаймиз. Жорий мавсумдаги охирги уй учрашувимизни юқори нотада ва аъло кайфиятда тугатдик. Эндиликда бизни Наманганда мавсумни якунловчи ўйин кутмоқда. Ушбу баҳсда ҳам ғалабага интилиб, максимал натижага эришишга ҳаракат қиламиз", – деди олмалиқликлар устози.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика