

Маълумотларга кўра, франциялик футболчи хизматларига "Милан" қизиқиш билдирмоқда. Россонерлар хавбек трансфери бўйича музокараларда олдинга силжишди ва тез орада ушбу харид бўйича келишувга эришишлари мумкин. "Марсель" Товен трансферидан 30-40 млн. евро ишлаб олмоқчи, чунки унинг клуб билан шартномаси 2 йилдан сўнг якунига етади.
26 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум Лига 1нинг 29та ўйинида майдонга тушиб, 13та гол урди ва 6та голли пас берди.



