"Милан" Сен-Максиминни сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи
25 янв 2023 22:26
Янгиликлар
"Милан" Сен-Максиминни сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи
"Ньюкасл" вингерига "Милан" қизиқиш билдирмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, итальян клуби Аллан Сен-Максиминга қизиқиш билдирмоқда. "Россонерилар" 25 ёшли франциялик футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи.
"Милан" "Рома" футболчиси Николо Заньолога ҳам қизиқиш билдирмоқда, бироқ клублар трансфер бўйича келиша олмаяпти: римликлар футболчини 30 миллион еврога сотмоқчи, миланликлар эса дастлаб ижарага олиб, сўнгра сотиб олиш вариантини таклиф қилишмоқда.
Сен-Максимин жорий мавсум Премьер-лиганинг 12 ўйинида 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар