"Милан" Леаунинг нархини маълум қилди. Футболчига "Барселона" қизиқмоқда
22 мар 22:57
Янгиликлар
"Милан" Леаунинг нархини маълум қилди. Футболчига "Барселона" қизиқмоқда
"Милан" ёзда португалиялик вингер Рафаэл Леауни сотиб олиш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
"Россонери" босслари 85 млн евродан 100 млн еврогача бўлган суммага рози бўлиши мумкин. Шу билан бирга, португалияликнинг шартномасида 175 млн евро миқдорида товон пули белгиланган. Қайд этилишича, Леаунинг хизматларига "Челси", "Барселона" ва номи ошкор этилмаган бошқа бир қатор клублар қизиқиш билдирмоқда.
Рафаэл Леау А Серия жорий мавсумида "Милан" сафида 27 та ўйин ўтказиб, уларда 6 та гол ва 7 та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар