

Миланликлар клуби раҳбарияти жамоанинг сўнгги пайтларда кўрсатаётган натижаларидан норози. Клуб февраль ойидан бери ғалаба нималигини билмаяпти.
Маълум бўлишича, мураббий мавсум охиригача "Милан"ни бошқариши кутилмоқда. Лекин, агар жамоа "Ювентус"га йирик ҳисобда ютқазиб қўядиган бўлса сербиялик мураббий истеъфога чиқарилиши мумкин.



