

Мазкур учрашувдан сўнг Ироқ ёшлар терма жамоаси сардори Абдулраззоқ Қосим фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳозир бирор изоҳ бера олмайман. Бугунги ўйинни хотиржам таҳлил қилиш керак. Умуман олганда икки жамоа ҳам яхши ўйин ўтказди. Бизга фақат гол етишмади. Чорак финалга чиқиш учун имкониятимиз бор.
Ҳужумда ишларимиз юришмади, демаган бўлардим. Омадимиз келмади. Дарвоза тўсини тўп тегиб қайтди. Бир киши кўп бўлиб прессинг қилдик. Натижа албатта аламли",- дейди Абдулраззоқ Қосим.




