UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  77 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  2 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Мигель Альварес: "Бошқа мураббийларнинг услубига аҳамият бермайман, чунки менинг ўз қўлланмам бор" Янгиликлар

Мигель Альварес: "Бошқа мураббийларнинг услубига аҳамият бермайман, чунки менинг ўз қўлланмам бор"

Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мигель Альварес матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Авваламбор "Бунёдкор" клубини ушбу ғалаба билан табриклайман. Улар жуда яхши жамоа. Қолаверса, клуб ўз академия тарбияланувчилари билан яхши натижаларга эришмоқда. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Иккинчи бўлимда эса биз яхшироқ ҳаракат қилдик. Аммо ҳисоб борасида рақибдан ортда қолдик. Шунга қарамай, шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Айниқса, мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман. Улар узоқ йўл босган ҳолда стадионга ташри буюриб, бизни қўллаб-қувватлади. 

— "Сурхон" ўйин темпи, ҳужумлар ташкил этиш борасида "Бунёдкор"дан ортда қолмади. Бу жараёнга қай даражада тайёргарлик кўрилмоқда? Жумладан, сизнинг қўл остингизда жамоа позицион ҳужумлар қилишни кўпайтириб, ўйин услубини ўзгартирди...

— Жамоага келгач, машғулотлар қўлланмасини ўзгартиргандим. Мен бошқа мураббийларнинг услубига аҳамият бермайман, чунки менинг ўз қўлланмам бор. Шогирдларимнинг позицион ва ҳужумкор ўйин намойиш этиши учун ҳаракат қилдим. Менимча, мухлислар охирги ўйинларимиздан роҳатланмоқда. Шунга қарамай, ўз устимизда ишлашдан тўхтамаймиз.

— "Сурхон" мураббийи сифатида Термиздаги ишлардан хабардормисиз? Сабаби, мухлислар йил давомида пойтахтга қатнаган ҳолда клубни қўллаб-қувватлашга мажбур бўлди. Стадион билан боғлиқ муаммолар борми?

— Мен клуб менежментида фаолият олиб бормаяпман. Мен жамоа бош мураббийи сифатида футболни назорат қиламан. Термизда ушбу йил ўйнай олмаймиз, чунки вақт кам қолди. Билишимча, стадионни яхшилаш борасида ишлар олиб борилмоқда. Келаси йил ўз майдонимизда ўйин ўтказишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика