

"Жамоадаги барча ходимларни, мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Муҳим ютуқни қўлга киритдик, деб ўйлайман. Чунки 7та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган эдик. Шунга қарамай футболчилар билан ишлашда давом этдик. Олдинда "Қўқон-1912"га қарши беллашув кутиб турибди. Бу ўйинда ҳам уч очко учун тўп тепамиз",- дейди Мигель Алварес.



